Давлат ва корпоратив харидларни такомиллаштириш бўйича навбатдаги ҳукумат қарори қабул қилинди | Новости

02 Авг 2016
Давлат ва корпоратив харидларнинг шаффофлиги ва рақобатдошлигини ошириш, уларни амалга ошириш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва харидлар жараёнида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2016 йилнинг 27 июлда “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамиятининг махсус ахборот портали ҳамда давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 242-сонли қарорини қабул қилди.
 
Мазкур қарор билан шунингдек ““Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамиятининг махсус ахборот порталида давлат ва корпоратив харидлар бўйича ахборотни жойлаштириш ва ошкор қилиш тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланди.
 
Қарорнинг тўла матни билан биржа махсус ахборот порталининг “Меъёрий-ҳуқуқий база” саҳифасида танишингиз мумкин.
 

Курилди: 9064