Давлат ва корпоратив харидлар бўйича буюртмачилар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ мутахассислари томонидан Давлат ва корпоратив харидлар масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиянинг электрон модули ишлаб чиқилди ва жорий этилди (Махсус комиссия).
Мазкур дастурий маҳсулотнинг фойдаланувчининг шахсий кабинетига боғланиши электрон харидларнинг буюртмачилар ва биржанинг Махсус комиссияси ўртасида ўзаро фаолият юритишни соддалаштир имконини берди. Хусусан бюджет ташкилотлари, табиий монополиялар субъектлари, давлат унитар корхоналари ва давлат улуши устун бўлган хўжалик жамиятларининг ходимлари етказиб берувчиларни ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритиш учун республика хўжалик судлари томонидан қабул қилинган қарорларни, ҳамда электрон тизимда тузилган битимларни рўйхатдан ўтказмаган етказиб берувчиларга нисбатан чора кўриш аризаларини ўзларининг шахсий кабинетлари орқали Махсус комиссияга юборишлари мумкин.
Яқин келажакда Махсус комиссия электрон модули функцияларини электрон рақамли имзо имкониятларидан фойдаланган ҳолда кенгайтириш ишлари режалаштирилган.
Маълумот учун: Давлат харидлари ва корпоратив харидлар масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия – савдоларни ўтказиш ва уларнинг натижаларини расмийлаштириш билан боғлиқ масалаларни судгача кўриб чиқиш учун биржа томонидан тузилган орган.
Курилди: 14889