«ЎзРТХБ» АЖ да учрашув бўлиб ўтди | Новости

26 Июл 2016
Жорий йилнинг 20 июлида биржа биносида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашувчи Департамент, “ЎзРТХБ” АЖ вакиллари ва биржа аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
 
Мазкур учрашув доирасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида киритилган янгиликлар, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг ички назоратини ташкил этишнинг биржа аъзолари учун муҳим бўлган томонлари муҳокама қилинди.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашувчи Департамент ходимлари Зарипов Комол Асатович и Икрамов Сардорбек Саидмахмудович қонунчилик ҳужжатларига киритилган айрим ўзгартиришларга тўхталиб ўтдилар. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Терроризмга қарши кураш тўғрисида” ва Ўзбекистон Республикасининг “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида” қонунларига ўзгартиришлар киритилганлиги айтиб ўтилди. Шу билан бирга “пул маблағларини ёки бошқа мулкларни музлатилиши”, “Терроризмни молиялаштириш” ва шу каби бошқа янги тушунчалар киритилди.
 
Тадбир давомида Назорат ва ходимларни бошқариш бўйича директор Аъзамхужаев Умидхон Шавкат ўғли Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш ички назорат қоидаларини бажаришнинг зарурлиги ва уларни бажармаслик оқибатлари тўғрисида биржа аъзоларини маълум қилди.
 
Учрашув якунида Департамент ходимлари биржа аъзолари қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
 

Курилди: 8370