ЎзРТХБ илк маротаба полипропилен бўйича биржа савдоларини ўтказди | Новости

19 Июл 2016
2016 йилнинг 19 июлдан биноан ЎзРТХБ тарихида илк маротаба полипропиленни сотиш бўйича биржа битимлари тузила бошлади. Ушбу янги маҳсулотнинг сотувчиси "UZ-KOR GAS CHEMICAL" МЧЖ қўшма корхонаси ҳисобланади. Бугунги кунда полипропиленни сотиш учун биржа бозорида ҳар бир лот 1 тоннадан иборат 7 та шартномалар очилган. Товарни етказиб бериш шарти EXW Устрюрт газ-кимё мажмуаси. Мазкур шартномалар бўйича савдога қўйиш кунлик ҳажмлар 300 тоннани ташкил этади.
 
Дастлабки савдо натижалари кўра биржада 149 тонна Y130, FR-170H ва FR160 маркали полипропиленлар сотилди. Маҳсулотнинг сотувчилари сифатида Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида жойлашган компаниялар иштирок этишди. Трейдер ва бозор мутахассисларининг фикрича биржада янги маҳсулотнинг пайдо бўлиши бозорда рақобатнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади. Бундан ташқари "UZ-KOR GAS CHEMICAL" МЧЖ ҚҚ биржа бозорида BL6200, FL7000, J2200, MF5000 и BL5200 маркли полиэтиленлар бўйича 5 та шартномаларни очди. Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда "UZ-KOR GAS CHEMICAL" МЧЖ ҚҚ биржа савдоларига суюлтирилган газни қўйишни бошлаган эди.
 
Маълумот учун: Полипропилен бу полиолефин туркумига кирувчи синтетик термопластик полимер ҳисобланади. Полипропилен иқтисодиётнинг барча тармоқларида, шу жумладан электроника, қурилиш, автомобилсозлик, машинасозлик, асбоб-ускуна қуриш, тиббиёт ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилади.
 

Кўрилди: 12745