Биржа филиал ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди | Новости

03 Май 2016
2016 йилнинг 30 апрелда “ЎзРТХБ” АЖ марказий офисининг биносида биржа филиалларининг ходимлари учун ўқув семинар ташкил этилди. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад биржа филиал ходимларини электрон савдоларни ташкил этиш ва уларга янги мижозларни кенг жалб этиш бўйича профессионал билим ва кўникмаларини ошириш, биржа филиаллари фаолиятини самарадорлигини ошириш, ҳамда семинар иштирокчиларини биржада жорий этилган сўнгги янгиликлар билан таништиришдан иборат эди. Семинарда биржанинг 40 та ходимлари иштирок этиб, уларнинг аксарият қисмини маклер ва электрон савдолар бўйича мутахассислар ташкил этди.
 
Семинар дастури мавзуларга бой бўлди. Куннинг биринчи ярмида марказий аппарат ходимларининг филиаллар фаолиятларини 2016 йилнинг биринчи чораги бўйича маърузалари ва чиқишлари тингланди, листинг ва арбитраж комиссияларнинг фаолияти бўйича тақдимот ўтказилди, савдо майдончалар фаолиятларини ўрганиш натижалари эълон қилинди, ҳамда биржанинг миссия ва қадриятлари тушунтириб берилди. Семинарда алоҳида эътибор вилоятларда электрон савдоларга тадбиркорлик субъектларини жалб этиш мақсадида “Бир дарча” марказлари имкониятларидан самарали фойдаланишга қаратилди. 
 
Куннинг иккинчи ярми биржанинг инновацион маҳсулотларига бағишланди. Хусусан, семинар иштирокчилари корпоратив харидлар ва брокернинг шахсий кабинети жорий этилган янгиликлар билан танишдилар, “пул маблағларини қайтариш” янги интерактив хизматнинг афзалликлари ёритиб берилди. Шу билан бирга мижозларнинг электрон каталог, валюта савдо майдончаси ва ярмарка савдоларида иштирок этиш бўйича фикр алмашинуви бўлиб ўтди. Шунингдек брокерлар билан ҳамкорликда ЎзРТХБ нинг ушбу савдо платформаларида савдо ҳажмларни ошириш бўйича мунтазам равишда тадбирлар ўтказишни аҳамияти алоҳида кўрсатиб ўтилди. 
 
Тадбир якунида семинар иштирокчилари томонидан ушбу тадбирларнинг ўтказилиши самарали эканлиги ва улар республикамизнинг турли ҳудудларида тақдим этилаётган биржа хизматлари сифатини оширишга кўмак бериши таъкидлаб ўтилди. Шунингдек бундай тадбирларни доимий равишда ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
 

Курилди: 10685