Матбуот марказида "ЎзРТХБ" АЖ электрон савдоларида кичик бизнеснинг иштироки муҳокама қилинди | Новости

22 Дек 2016
2016 йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида ОАВ вакиллари учун “Тадбиркорларни биржа товарлари билан таъминлашни кенгайтириш ва уларнинг маҳсулотларини биржа орқали ички ва ташқи бозорларга олиб чиқиш имкониятлари” мавзусида «Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси» акциядорлик жамиятининг (“ЎзРТХБ” АЖ) матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад бизнес вакилларини “ЎзРТХБ” АЖ электрон савдоларида иштирок этиш натижалари билан кенг жамоатчиликни таништиришдан иборат бўлди.
 
Конференцияда таъкидлаб ўтилганидек, Ўзбекистонда биржа фаолиятини ривожланишида эришилган энг катта ютуқлардан бири бу кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан моддий-техник ресурсларидан эркин фойдаланиш учун тенг шароитларни яратилиши ҳисобланади, чунки тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланишида аҳамиятли ўринни эгаллайди. Бундан ташқари тадбиркорларимиз бир неча йиллар давомида ўз маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларга олиб чиқишда замонавий биржа технологияларидан кенг фойдаланмоқдалар.
 
2016 йилнинг 11 ойлик якунларига кўра, тадбиркорлар биржа орқали жами 5,5 трлн сўмлик хомашё ва материалларни харид қилиб, бу 2015 йилнинг шу даврига қиёслаганда 18% га кўпдир. Бундан ташқари улар томонидан биржа орқали сотилган маҳсулотларнинг умумий ҳажми 17% га ўсиб, 2,1 трлн сўмни ташкил этди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг “ЎзРТХБ” АЖ нинг барча савдо платформаларида тузилган битимлардаги улушлари 70% ни ташкил этди. Мазкур савдо иштирокчилар тоифасини умумий сони эса 42,0 мингта тадбиркорлик субъектларидан ошди ёки 2015 йилга нисбатан 14% га кўпайди.
 
Савдоларнинг очиқ-ойдин ва ошкора ўтказиш механизми, профессионал брокерлик корпуси, ривожланган савдо инфратузилмаси ва битимларнинг ижросининг кафолатланганлиги кичик корхоналар учун цемент, шифер, қора металл, полиэтилен, суюлтирилган газ каби товарларни биржа савдоларида эркин харид қилиш, ҳамда савдо сессияларида ўзлари ишлаб чиқарган озиқ-овқат маҳсулотлари, нефть маҳсулотлари ва бошқа биржа товарларини сотиш имкониятларини очиб берди.
 
Бундан ташқари ишбилармонлар электрон тижоратнинг асосини ташкил этувчи кўргазма-ярмарка савдолар (КЯС) нинг афзалликларидан кенг фойдаланмоқдалар. Ярмарка савдолари жаҳон ахборот тармоғида ўтказилиши боис уларда сотиладиган товарлар нафақат маҳаллий харидорлар, балки ҳорижий мижозларни ҳам қамраб олиши мумкин. Бу эса миллий товар ишлаб чиқарувчиларимизнинг экспорт имкониятларини кенгайтиришга кўмак беради. Яъни, жорий йилда маҳаллий бозорда улар томонидан сотилган маҳсулотларнинг ҳажми 757,6 млрд сўмни, экспортга эса – 593,5 минг АҚШ долларни ташкил этди. Уларнинг аксарият қисмини машинасозлик маҳсулотлари, қурилиш моллари, кимё ва тўқимачилик маҳсулотлари эгаллади. Умуман олганда кичик бизнеснинг ярмарка битимлардаги ҳиссаси 76% га етди.
 
Шу билан бирга интернет савдонинг қонунчилик базасини такомиллашуви Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожланишига турки бермоқда. Хусусан 2016 йилнинг 2 августида Вазирлар Маҳкамасининг “Электрон ярмаркалар, аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг — ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 249-сонли қарори қабул қилинди.
 
Мазкур меъёрий ҳужжатга мувофиқ жорий йилда КЯС тизимга бир қатор сезиларли ўзгартиришлар киритилди. Чунончи ярмарка савдоларининг савдо ва тўлов қисмлари ягона тармоқда бирлаштирилиб, ушбу тизим янги вебсайт yarmarka.uzex.uz да амалга оширила бошлади. Бугунги кунда янги вебсайт интернет трейдинг соҳасидаги веб-ресурлар ривожланиш тенденцияларига жавоб беради, ҳамда такомиллаштирилган дизайн, қулай интерфейс, янги қидириш ва навигация механизмига эга. Шунингдек вебсайт электрон рақамли имзо ёрдамида шахсий кабинет орқали пул маблағларни қайтариш, ҳамда биржага ёзма равишда мурожаат қилмасдан шахсий кабинетдаги логин ва паролни тиклаш имкониятларини тақдим этади.
 
Мижозлар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ нинг махсус ахборот порталидаги интерактив хизматларнинг функционал имкониятларини кенгайтирилди. Улар қаторига мижознинг шахсий кабинети ва биржанинг ягона мулоқат тизимида жорий этилган янгиликлар киради. Шу жумладан мижознинг шахсий кабинетида автоматик хабарномалар юбориш ва биржа комиссиялари билан самарали алоқа ўрнатиш функциялари киритилди.
 
Яна бир янгилик бу порталда биржа фаолиятини баҳолаш бўйича аноним сўровномаларни ўтказилиши ҳисобланади. Вебсайт фойдаланувчилар порталнинг ушбу саҳифага кириб биржа фаолиятининг камчиликлари бўйича ўзларини фикрларини аноним тарзда қолдиришлари мумкин. Бундан ташқари “ЎзРТХБ” АЖ раҳбариятининг виртуал қабулхонасида фуқаролар қизиқтираётган саволларни электрон тарзда юборишлари мумкин. Буларнинг барчаси кўрсатилаётган биржа хизматларининг сифатини яхшилаш имконини бермоқда.
 
Шунингдек биржа мутахассислари томонидан тадбиркорлар вебсайти b2b.uzex.uz ва онлайн ўқув портали bilim.uzex.uz нинг контент базасини тўлдириш ишлари амалга оширилмоқда. Бугунги кунга келиб тадбиркорлар вебсайтида вилоятлар кесимида брокерлик идоралари ва савдо майдончаларнинг рейтинги билан танишиб чиқиш, ҳамда биржанинг электрон савдоларида қатнашиш бўйича амалий тавсиялар олиш мумкин. Ўз навбатида онлайн ўқув порталида давлат ва корпоратив харидлар, биржа савдолари ва электрон тижорат соҳасига доир ўқув видеороликлар ва электрон қўлланмалар жойлаштирилган.
 
Истиқболда биржанинг махсус ахборот порталини модернизациялаш, биржанинг электрон савдо платформаларининг такомиллаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш эвазига тадбиркорлар учун янги имкониятларни очиб бериш режалаштирилган. Тадбир якунида ўзаро фикр алмашинуви бўлиб ўтди, ҳамда биржа мутахассислари журналистларнинг қизиқтирган саволларига жавоб қайтардилар.
 

Курилди: 10778