Биржанинг техник олтингугурт бозорида янги сотувчи | Новости

07 Авг 2015
ЎзРТХБдаги техник олтингугурт бозорида янги иштирокчи «LUKOIL Overseas Supply and Trading Ltd» фаоллашди. Ушбу корхона июль ойининг ўзида 201 млн сўмга 3,7 минг тонна олтингугуртни биржа орқали сотди. Унинг олтингугурт сотувчилар кесимидаги тулизмасидаги улуши 14 фоиздан ошди.
 
Жорий йилнинг ўтган 7 ой давомида электрон биржа савдолари орқали 27 минг тонна олтингугурт ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йил кўрсатгичдан 3 баравар кўп демакдир. Ишлаб чиқарувчилар томонидан олтингугуртнинг уч хил тури реализация қилиниб, сотувлар ҳажми бўйича етакчиликни газли қумоқ олтингугурти эгаллади. Таъкидлаш жоизки, кўрилаётган давр мобайнида бу каби олтингугуртнинг улуши 99 фоизни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилда 87 фоиздан иборат бўлган. 
 
Юқорида олтингугуртнинг қайд этилган маркасидан ташқари, биржа савдолари орқали шунингдек, 191 тоннани ташкил этган гранулали ва майдаланган олтингугурт сотилди ва бу ўтган йилга нисбатан 84 фоизга камдир. 
 
Нархлар динамикасига тўхталадиган бўлсак, кўриб чиқилаётган давр ичида ушбу бозор пасайиш тенденциясини намоён этмоқда. Хусусан, жорий йилнинг бошида ўртача нархлар 66,0 минг сўмни ташкил этган бўлса, июлда ушбу кўрсаткич 54,0 минг сўмни ташкил этди.
 
Бозор иштирокчиларининг фикрича, ушбу динамика савдо ҳажмлари билан боғлиқ, яъни улар сўнги ойларда кўтарилган. Хусусан, ўтган сўнгги 4 ой давомида олтингугурт маҳсулотининг савдога қўйилиш ҳажми бир ойда ўртача 4,4 минг тоннани ташкил этди ва бу жорий йилнинг биринчи чорагидаги кўрсаткичдан 1,5 минг тонна кўпдир.
 
 

Курилди: 22308