Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг электрон савдолардаги кенг иштирокини таъминлаш учун қўшимча қулайликларни яратиш мақсадида, “ЎзРТХБ” АЖ “Ўззстандарт” Агентлиги билан ҳамкорликда биржада шартномаларни тузишни расмийлаштириш жараёнини енгиллаштириш имконини берувчи янги дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиб, жорий этди.
Ушбу маҳсулот унинг ишлаб чиқувчилари билан ўзаро товарларга мувофиқлик сертификатларини берилганлиги ҳақида маълумотлар алмашиш имконини тақдим этади. Янги электрон модуль ёрдамида биржа ўз мижозлари, шу жумладан бизнес вакиллари давлат ва корпоратив ҳаридлар бўйича биржа ҳамда электрон савдоларда битимларни расмийлаштиришда товарларга мувофиқлик сертификатларини тақдим этиш мажбуриятларидан озод этилдилар.
Бундан ташқари, мувофиқлик сертификатлари ҳақидаги маълумотлар Арбитраж комиссиясининг электрон модулида автоматик тарзда тўлдирилиб, биржа битимлари ижроси бўйича мунозарали масалаларни кўриб чиқиш жараёнларини енгиллаштириш имконини яратади.
Курилди: 16661