Биржада қурилиш ойнасига талаб ўсмоқда | Новости

21 Авг 2015
Биржанинг қурилиш ойнасида фаол савдолар сақланмоқда. Хусусан, жорий йилнинг бошидан бери электрон биржа савдолари орқали 3,5 кв.м. қурилиш ойнаси сотилиб, бу ўтган йилга нисбатан 85%га кўпдир. Мазкур маҳсулотнинг асосий сотувчиси “Кварц” АЖ Марказий Осиёда ойна маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш бўйича энг йирик корхона ҳисобланади.
 
Биржанинг ойна нархлари ўсиш тенденциясини намоён этмоқда. Хусусан, 2015 йилнинг январь-май ойларида биржа нархлари 10,5 – 11,0 минг сўм атрофида қайд этилган бўлса, июнь-августда ушбу кўрсаткич 12,4 минг сўмдан 15,7 минг сўмгача кўтарилди. Трейдерларнинг фикрига кўра, сўнгги ойлардаги ўсишлар қурилиш мавсумида анъанавий тарзда кузатиладиган талабнинг кўтарилганлиги билан боғлиқдир. Бунга қарамасдан 2015 йилнинг 7,5 ойлари давомида унинг биржадаги нархлар тренди ўтган йилга нисбатан ўртача 8% пастроқ даражада сақланди.
 
Сезиларли ўзгаришлар қурилиш ойнасини сотиб олиш бўйича вилоятларнинг таркибий тузилмасида ҳам кузатиш мумкин. Хусусан, ўтган йилнинг пешқадами ҳисобланган Фарғона вилоятнинг улуши 31%дан 18%гача қисқарди. Бироқ ушбу ҳудудда ойнани сотиб олиш ҳажм аксинча 10%га ўсган. Шунингдек етакчилар учталигига Наманган ва Бухоро вилоятлари кириб, уларнинг умумий улушлари 45%ни ташкил этди.
 
 

Курилди: 19640