Биржада Очиқ эшиклар куни ўтказилди | Новости

03 Июл 2015

2 июлда “ЎзРТХБ” АЖнинг марказий аппарати биносида Тошкент филиали Тошкент ва Тошкент вилоятида жойлашган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари учун Очиқ эшиклар кунини ўтказди.

Учрашувда Молия вазирлигининг Ғазначилиги вакиллари, ҳамда қарийб ўттизда электрон каталогда намоён этилган соҳаларида фаолият юритувчи компания иштирок этдилар. Улар қаторида «Toshkent Zener» МЧЖ, «Lancaster Group» ХФ, «Kaskan Qurilish» МЧЖ ва бошқа кичик корхоналарнинг бошлиқлари ҳам мавжуд.

Тадбир давомида биржанинг давлат харидлари бўйича янги савдо платформаси – “Электрон каталог” тизимининг тақдимоти бўлиб ўтди. Хусусан фойдаланувчининг шахсий кабинетида маълумотларни киритиш орқали электрон каталокка товарни жойлаштириш бўйича кўрсатма берилди. Семинар иштирокчилари электрон каталогнинг нисбий афзалликлари билан ҳам танишиб чиқдилар.

Тақдимот якунланиши билан биржа мутахассислари тадбиркорлар томонидан берган саволларга атрофлича жавоб бердилар, шу жумладан товарни савдога жойлаштириш, битимларни рўйхатдан ўтказиш ва тўловлар масалалари юзасидан келиб тушган саволлар аниқ мисоллар билан кўриб чиқилди.

catalog.uzex.uz янги савдо платформасида тузилган битимларнинг ҳажми 8 млрд сўмдан ошганлиги таъкидлаш ўринлидир.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Кўрилди: 12856