Биржанинг цемент бозори қурилиш мавсуми авж олганлигига қарамасдан сўнги 3,5 ой давомида пасайиш динамикасини намоён этди. Хусусан июль ойнинг биринчи ярмида ПЦ400 Д20 маркали цементнинг ўртача нархи 258,2 минг сўмни ташкил этди ва бу март ойида қайд этилган 2015 йилнинг энг юқори нархидан 16%га пастроқдир.
Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда ушбу биржа товарининг котировкаси ўртача 31%га камайди. Яъни, агар 2014 йилнинг 6,5 ойи давомида цементнинг барча маркалари учун нархлар 414,0 минг сўм атрофида қайд этилган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 274,0 минг сўмдан ошмади.
Бозор мутахассислари ва трейдерларининг фикрича, биржа бозоридаги цементнинг нархини сезиларли даражада пасайиши ўтган йилга нисбатан кескин кўтарилган савдога қўйилиш ҳажмлари билан боғлиқ. Хусусан, кўриб чиқилаётган давр мобайнида биржа савдолари орқали деярли 3,5 млн тонна цемент сотилди ва бу ўтган йилга нисбатан 28%га кўпдир.
Биржа савдоларига ушбу қурилиш молини қўйишда юқори даражадаги фаолликни “Бекободцемент” АЖ ва “Қувасойцемент” АЖ намоён этиб, улар мос тарзда 53% ва 19%га кўп цемент сотдилар. Бунда биржа бозоридаги ўз фаолиятини ўтган йили бошлаган ОКМК цемент заводининг ўрни ҳам аҳамиятлидир. Жорий йилда ушбу завод 250 минг тоннадан зиёд цемент сотиб, сотувчиларнинг таркибий тузилмасида 7%ни эгаллади.
Курилди: 25716