Электрон каталогнинг айланмаси бир ойда қарийб 8 млрд сўмга етди | Новости

02 Июл 2015

ЎзРТХБ электрон каталогида тузилган битимларнинг умумий ҳажми, унинг биржада жорий этилган пайтдан бир ой ўтгач 7,9 млрд сўмдан ошди. Биржанинг янги савдо платформасидаги юқори даражадаги сотувлар етказиб берувчилар электрон каталог орқали сотиш учун билдирилаётган қизиқишларининг тобора ортиб бораётганлиги билан изоҳланади.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида электрон каталог тизимида 3,9 млрд сўмлик қурилиш моллари сотилиб, уларнинг умумий сотувлардаги улушлари 50%га етди. Сотилган товарлар гуруҳида кейинги ўринлари “Ўлчов асбоблари” ва “Транспорт учун эҳтиёт қисмлар” эгаллашиб, уларнинг улушлари мос равишда 30% ва 19%ларни ташкил этди. “Компьютер жиҳозлари ва оргтехника учун эҳтиёт қисмлар” эса 1%лик улуш билан сотув айтсайдерида айланди.

Вилоятлар кесимида Сурхондарё ва Бухоро вилоятларининг етказиб берувчилари юқори даражада фаолликни намоён этдилар ва уларнинг умумий улуши 27%ни ташкил этди.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Кўрилди: 16234