ЎзРТХБ да ҳафталик экспорт сотувларнинг ўсиши давом этмоқда | Новости

01 Апр 2015

Ўтган ҳафтада ЎзРТХБ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 149,6 млрд сўмни ташкил этди. Ижобий динамика экспорт йўналиши ва ярмарка савдолари бўйича кузатилди.

Биржа платформасида 115,9 млрд сўмлик товарлар сотилиб, улар тузилган битимларнинг умумий ҳажмидан 76,9% ни ташкил этади. Валюта савдо майдончасида сўнги уч ҳафта давомида ўсиш динамикаси қайд этилмоқда. Хусусан ўтган ҳафтада экспорт битимларининг ҳажми 2,8 млн АҚШ доллардан 2,9 млн АҚШ долларигача кўтарилди. Бунда “Шўртон ГКМ” УШК 2,8 минг тонна полиэтиленнинг турли маркаларини экспортга сотди.

Шунингдек ижобий тенденция ярмарка савдолари бўйича қайд этилди, яъни уларнинг ҳажми 22,3% га кўтарилиб, 21,7 млрд сўмни ташкил этди. Фаол савдо иштирокчиларининг сонини 244 дан 210 гача камайганлигига қарамасдан, улар томондан тузилган битимларнинг сони аксинча 6% га кўтарилди. Ўз навбатида экспорт битимларининг ҳажми 652,2 млн сўмдан 1,5 млрд сўмгача кўтарилди, кичик бизнес субъектлари томонидан сотилган маҳсулотларнинг қиймати 14,4 млрд сўмгача кўтарилди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг ҳажми 7,9 млрд сўмдан 6,3 млрд сўмгача қисқариб кетди. Бюджет маблағларини тежалиши 1,8 млрд сўмга тенг бўлди. Харидларнинг умумий ҳажмида кичик бизнес субъектларининг улушлари деярли 100% га етди.

Ҳафтанинг энг йирик битими Тошкент шаҳрини Юнусобод туманида тузилиб, унинг ҳажми 131,0 млн сўмни ташкил этди. Етказиб берувчиларнинг максимал онлайн-мурожаатлари еки 32 та қарши таклифлар арматура ва уголокни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманига етказиб бериш бўйича берилган талабномани таъминлаш учун келиб тушди.

Шунга ўхшаш ҳолатлар корпоратив харидлар бўйича кузатилмоқда, яъни ушбу тизимда умумий ҳажми 6,4 млрд сўмлик 367 та битим тузилган. Бунда буюртмачиларнинг молия маблағларининг тежалиши 1,4 млрд сўм ёки харидларнинг бошланғич нархидан 18,0% ни ташкил этди. Амалга оширишган битимларнинг умумий ҳажмида кичик бизнес субъектларининг улуши 98% дан 99% гача кўтарилди.

Аукцион савдолар давомида ҳар бир талабнома бўйича ўртача 6 та ва ундан кўп таклифлар келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони эса 27 гача етган. Тузилган битимларнинг 88% ни товарлар ва қолган 12% ни хизмат ва ишлар эгаллашди.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Кўрилди: 16181