“ЎзРТХБ” АЖ марказий аппарати биносида корпоратив харидлар савдо тизимини янада такомиллаштириш ва унга етказиб берувчиларни жалб этиш мақсадида, очиқ эшиклар лойиҳаси доирасида Тошкент ва Тошкент вилоятида жойлашган тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда қора металл, машинасозлик маҳсулотлари, мехник жиҳозлар, эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш ва сотишга ихтисослашган етказиб берувчи – корхоналарнинг иштирок этишди. Улар орасида «Mirel Group» ХК, «Elektrjihoznur» МЧЖ, «Expo kabel» МЧЖ, «Paritet optima» МЧЖ, «Advanced Electronics» МЧЖ, «FS plus effective» МЧЖ, «Power Max Group» МЧЖ, «Fort pro biznes» МЧЖ, «Move on concept» МЧЖ ва бошқалар. Таъкидлаш лозимки юқорида кўрсатилган корпоратив харидлар сегментларида етказиб берувчилар ўртасида юқори даражада рақобат кузатилади, айрим лотлар бўйича тузилган битимларнинг ҳажми эса бир неча миллиард сўмдан ошади.
Тадбир давомида семинар иштирокчилари биржанинг электрон савдо тизими афзалликлари, уларда иштирок этиш тартиби, ҳамда корпоратив харидлар бўйича ўтказаладиган электрон аукцион савдоларни амалга ошириш тартибини беглиловчи меьёрий ҳужжатлар билан танишиб чиқдилар. Бундан ташқари, корпоратив харидлар бўйича буюртмаларни шакллантириш ва битимларни тузишда ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш жараёни намойиш этилди/
Шунингдек, тадбирда Кичик бизнес субъектлари маҳсулотларини қўллаб-қувватлаш маркази ходимлари, Ўзбекистон Республика Молия вазирлиги Ғазначилиги билан биргаликда тузилган кафолатловчи етказиб берувчилар рўйхати тўғрисида маълумот берилди. Ушбу рўйхатга киритилиш талаблардан бири бу сўнги 12 ой давомида товар ва хизматларни етказиб берилиши лозим. Бугунги кунда, кафолатловчи етказиб берувчиларнинг сони 100 та компаниягача етиб, уларнинг номлари биржанинг Махсус ахборот порталида жойлаштирилади.
Курилди: 15742