Биржа бозорида кичик коррекция кузатилмоқда | Новости

25 Сен 2014

Ўтган ҳафта ЎзРТХБ товар бозорларида кичик ўзгаришлар билан якунланди. Яъни, 15-21 сентябрда тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2,8 млрд сўмга қисқариб, 194,1 млрд сўмни ташкил этди. Ижобий динамика валюта савдо майдончаси ва давлат харидлари тизимида қайд этилди.

Биржа савдолари
Биржа товарларининг сотуви атиги 1,5%-га камайиб, 153,0 млрд сўмни ташкил этди. Нефть маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорва учун емлар сегментларидаги сотувчи-корхоналар фаолликни оширдилар ва натижада уларнинг умумий улушлари 25% дан 33% гача кўтарилди. Кўрилиш молларнинг улушлари эса аксинча 31% дан 28% гача қисқарди ва бу ушбу маҳсулотларнинг сотилиш ҳажмларини пасайиб кетганлиги билан изоҳланади.
Фаол савдолар, шунингдек валюта савдо майдончасида ҳам қайд этилиб, унинг ҳажми 2 маротабадан зиёдга, яъни 1,1 млн АҚШ долларидан 2,8 АҚШ долларигача кўтарилди. Шу билан бирга экспорт позицияларнинг номенклатураси ҳам сезиларли даражада кенгайди. Бозорнинг энг катта қисми, яъни 62% ни «Shortan Gaz Mahsulot» МЧЖ ҚК нинг суюлтирилган гази эгаллади. “Олмалиқ КМК” АЖ эса 805,5 минг АҚШ долл. ҳажмда катодли мисни сотди ва бу экспортнинг 28% ни ташкил этади. Бозорнинг қолган қисмини полиэтилен, цемент, индустриал мой ва аммиак селитраси эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдолари
Кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган битимларнинг ҳажми 7,3% га қисқариб, 25,0 млрд сўмни ташкил этди. Пасайишнинг асосий омили сифатида ички бозор хизмат қилди, яъни унинг ҳажми 24,9 млрд сўмдан 17,1 млрд сумгача камайган. Бироқ ушбу қисқариш экспорт савдолари билан қопланди, чунки унинг ҳажми 3,7 маротабага ошиб, 8,0 млрд сўмни ташкил этади.
Бир оз пасайишга қарамасдан, Бухоро филиали тузилган битимларнинг сони бўйича етакчиликни сақлаб келмоқда. Тошкент филиали эса аксинча уларнинг сонини ошиши ҳисобига иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Етакчилар учталигини Андижон филиали якунламоқда. Тузилган битимларнинг қиймати бўйича биринчи ўринни Тошкент филиали эгаллашни давом эттирмоқда. Кейинги ўринларда Навои ва Қашқадарё филиалари туришмоқда.
Сотилган товарларнинг таркибий тузилмасида такроран биринчи ва иккинчи ўринларнинг ўзаро алмашинуви содир бўлган. Хусусан, биринчи натижа – 9,1 млрд сўм металлургия маҳсулотларига тегишлидир. Ўз навбатида, олдинги етакчи – машинасозлик маҳсулотлари ҳажми 4,4 млрд сўм билан иккинчи ўринда турмоқда. Учинчи ўринни эса қурилиш моллари эгаллади – 2,3 млрд сўм. Ҳафтанинг энг йирик битим Тошкент филиалида қайд этилди – 3,7 млрд сўм.

Давлат харидлари
Ўтган ҳафтада давлат харидларнинг ҳажми 24,2% га қўтарилиб, 10,0 млрд сўмни ташкил этди. Ушбу ижобий натижа фаол савдо иштирокчилар сонининг 3109 дан 3957 гача ошиши ва улар томонидан тузилган битимларинг сони эса 42,9% га кўтарилганлиги билан изоҳланади. Маблағларнинг тежалиш қиймати 34,9% га, яъни 2,9 млрд сўмгача кўтарилди. Харидларнинг умумий ҳажмида кичик бизнеснинг улуши 99% ни ташкил этмоқда.
Тузилган битимларнинг сони бўйича вилоятлар кесимида биринчи ўринни Андижон вилояти эгалламоқда. Иккинчи ўринга Самарқанд вилоятининг етказиб берувчилари кўтарилиб, Фарғона вилояти етказиб берувчиларини учинчи ўринга тушириб юборишди. Тузилган битимларнинг қиймати бўйича вилоятларнинг рейтингида катта ўзгаришлар содир бўлди. Самарқанд вилоятининг етказиб берувчилари етакчи ҳисобланмиш пойтахт етказиб берувчиларини иккинчи ўринга тушириб юбордилар. Учинчи натижа Фарғона вилоятида қайд этилди.
Ҳафтанинг энг йирик битими пойтахтнинг Яккасарой туманида 170,0 млн сўмга профнастил етказиб бериш бўйича тузилган битимда қайд этилди. Иқтисод этишнинг максимал ҳажми – 50,5 млн сўм мебель етказиб бериш бўйича тузилган битимда қайд этилди. Энг қўп таклифлар тўқимачилик маҳсулотлари бўйича тузилган иккита битимга тўғри келмоқда. Уларнинг ҳар бирига 30 та қарши таклиф келиб тушган.

Корпоратив харидлар
Корпоратив харидлар тизимида барқарорлик сақланмоқда. Ўтган ҳафтада харидлар ҳажми 7,6% га кўтарилиб, 6,0 млрд сўмни ташкил этди. Пул маблағларини тежалиши 862,2 млн сумов тенг бўлган, бу харидларнинг бошланғич нархидан 12,5% ташкил этади.
Тузилган битимларнинг сони 289 дан 338 гача кўтарилиб, улар бўйича ўртача 4-та таклиф келиб тушган. Ҳар бир буюртма бўйича келиб тушган таклифларнинг максимал даражаси 22 гача етган. Ҳафтанинг энг йирик битими ҳажми 447,3 млн сўмга тенг бўлиб, икки ҳафта давомида Бухоро вилоятида тузилган.
Вилоятлар тузилмаси диверсификациялашди. Тошкент ва Тошкент вилоятининг улуши 50% дан 41% гача кўтарилди. Бухоро вилоятининг улуши эса такроран 19% дан 21% гача ўсди. Кейинги ўринларни Навои, Қашқадарё, Фарғона ва Андижон вилоятлари эгаллашди ва уларнинг умумий улушлари 26% ни ташкил этмоқда. Савдолар ҳажми бўйича энг юқори ўсиш Наманган вилоятига тўғри келмоқда.

 

Курилди: 13175