Июль ойининг бошида ЎзРТХБ савдо динамикасида пасайиш сураътлари сақланиб қолмоқда | Новости

09 Июл 2014

Июль ойининг биринчи ҳафтасида ЎзРТХБ савдоларида тузилган битимлар ҳажмининг динамикаси одатдагидай пасайиш сураътига эга бўлди. 30 июндан 6 июлгача бўлган давр ичида биржа савдо тизими орқали 163,2 млрд сўм қийматида товарлар сотилган ва бу олдинги ҳафтага нисбатан 10%га камдир. Бироқ, валюта савдо майдончасида сезиларли даражада ўсиш қайд этилмоқда.

Биржа савдолари
Биржа савдоларининг иштирокчилари томонидан 125,1 млрд сўм қийматида битимлар тузилган. Олдинги ҳафтада ушбу кўрсаткич 138,7 млрд сўмни ташкил этган эди. Савдолар ҳажмини камайиши ой бошида биржа савдоларига товарларнинг қўйиш ҳажмларини шаклланиши билан боғлиқ бўлди. Бироқ рангли металлар бўйича савдолар қарийб икки каррага ошди ва бу уларнинг бозордаги улушини 6%дан 13%гача кўтарилишига сабаб бўлмоқда. Бозорда етакчилик қурилиш молларига тегишли – 37%.
Экспорт бозорида эса савдо ҳажмлари 2,1 млн АҚШ долларидан 4,4 млн АҚШ долларигача ошган. Шу билан бирга сотилган товарлар тузилмасида бир неча ўзгаришлар содир бўлди. Бозорнинг ярмидан кўпроқ қисмини (36%) полиэтилен эгаллади. Саноат мойларининг ўз улушини сақлаб қолди ва экспорт бозорининг – 36%, суюлтирилган газ эса 11%ни эгаллади. Энг кам улуш цемент маҳсулоти бўйича қайд этилмоқда – 1%.

Кўргазма ярмарка савдолари
Ўтган ҳафтада кўргазма ярмарка савдоларининг ҳажми атиги 0,5% камайиб, 20,9 млрд сўмга тенг бўлди. Шу билан бирга экспорт савдоларининг ҳажми ҳам 5,8 млрд сўмдан 4,3 млрд сўмгача қисқариши маҳаллий бозорда қайд этилган савдолар ҳажмини 9,5%га, ёки 16,6 млрд сўмгача кўтарилиши билан қопланди. Савдо иштирокчиларининг сони 204дан 212гача ошди ва улар томонидан олдинги ҳафтага нисбатан 478тага кўп битим тузилган. Кичик бизнес субъектлари томонидан сотилган маҳсулотлар ҳажми 14,3 млрд сўмга етди ва бу барча тузилган битимларнинг ҳажмини 68,2% ни ташкил этади.
Битимлар сони бўйича энг яхши натижани Бухоро филиалининг савдо иштирокчилари намоён этдилар. Иккинчи ўринда Навоий филиали ва учинчи ўринда Тошкент филиали туришибди. Тузилган битимлар ҳажми бўйича рейтинг эса бир оз бошқа кўринишга эга. Тошкент филиали биринчи ўринни, иккинчи ва учинчи ўринларни эса Андижон ва Самарқанд филиаллари эгалламоқдалар.
Ўтган ҳафта якунларига кўра талаби юқори бўлган товарларнинг рўйхатини машинасозлик маҳсулотлари ҳажми 6,4 млрд сўмга тенг бўлган ҳолда етакчилик қилди ва шу сабабли металлургия маҳсулотларининг ҳажми 4,5 млрд сўмга тенг бўлиб, иккинчи ўринга тушган. Учинчи ўринни эса қишлоқ хўжалик маҳсулотлари эгалладилар.

Давлат харидлари
Давлат харидларининг ҳажми электрон савдо иштирокчиларининг фаоллиги пасайганлиги боис 9,3 млрд сўмгача тушиб кетди. Бюджет маблағларининг тежалиши 2,1 млрд сўмга тенг бўлган ва бу олдинги ҳафта кўрсаткичига нисбатан 22,6%га камдир. Кичик бизнес субъектларининг амалга оширилган битимларнинг умумий ҳажмидаги улуши 98%га тенг бўлган ҳолатда сақланиб турибди.
Худудий рейтингда биринчи учталигини Тошкент шаҳри, Фарғона вилояти ва Қорақолпоғистон Республикаси эгалладилар. Ҳафта натижаларига кўра иккита энг йирик битимлар тузилган ва уларнинг ҳар бирининг ҳажми 97,0 млн сўмга тенг. Ушбу битимлар автомобиль тарозисини етказиб беришга тегишли бўлган. Маблағларнинг тежалишини энг кўп миқдори чойшаб етказиб бериш бўйича тузилган битимда эришилган (45,9 млн сўм). Таклифларниг энг кўп сони Сирдарё вилоятида қайд этилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришга тегишли бўлган битим бўйича етказиб берувчиларнинг 31-таклифлари келиб тушган.

Корпоратив харидлар
Кўриб чиқилаётган давр ичида корпоратив харидлар бўйича электрон аукцион савдоларида тузилган битимларнинг ҳажми 1,9 млрд сўмга камайиб, 8,0 млрд сўмни ташкил этди. Маблағларни тежалиши 1,2 млрд сўмга тенг бўлган ва бу харидларнинг бошланғич баҳосидан 13,2% ни ташкил этади.
Тузилган битимларнинг сони ўзгармасдан 383 тенг бўлди ва улар бўйича ўртача 4-таклиф келиб тушган, таклифларнинг энг кўп сони эса 34-гача етган.
Ҳафтанинг энг йирик битими ҳажми 412,2 млн сўмга тенг бўлиб, Наманган вилоятида тузилган.
Етакчилар учталигида Тошкент ва Тошкент вилояти – 61%, Бухоро вилояти – 10% ва Қашқадарё вилояти – 7% билан келмоқда. Савдолар ҳажми бўйича энг юқори ўсиш Жиззах вилоятига тўғри келмоқда.

Курилди: 14151