Жорий йилнинг 6 ойи давомида биржа электрон савдолари орқали сотилган пахта линтининг умумий ҳажми 11 минг тоннани ташкил этди ва бу ўтган йил кўрсаткичига нисбатан 44%га кўпдир. «Ўзпахтасаноат» ассоциациясининг ҳудудий бирлашмалари кўриб чиқилаётган давр ичида Б типдаги биринчи нав линтни савдоларга қўйиш ҳажмларини икки каррага оширган. Бунинг натижасида унинг бозордаги улуши 54%гача кўтарилган.
Агар ўтган йили савдоларга қўйилаётган линтнинг ўртача ойлик ҳажми 1,2 минг тонна атрофида бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 1,8 минг тоннани ташкил этди. Шу билан бирга жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб май ойигача бўлган давр ичида линтни савдоларга қўйиш ҳажмларини ўсиши кузатилган, шу жумладан ўртача ойлик қўйилиш ҳажми 860 тоннадан 2,8 минг тоннагача ошган.
Шунингдек, пахта линти сотувчиларининг таркибий тузилмасида ҳам ўзгаришлар содир бўлган. Линтнинг сотув ҳажми 7%га ўсганлигига қарамасдан, етакчи ҳисобланмиш «Қашқадарёпахтасаноат» ХАБнинг улуши 8%га камайиб, 23%ни ташкил этди ва ушбу ҳолат бошқа сотувчилар, шу жумладан «Фарғонапахтасаноат» ва «Тошкентпахтасаноат» ХАБларнинг савдо ҳажмлари ошиши билан боғлиқдир.
Курилди: 14018