ЎзРТХБ товар бозорлари рекорд кўрсаткичга чиқгандан сўнг коррекция босқичига ўтишди. 23-29 июлгача бўлган давр ичида амалга оширилган битимларнинг ҳажми 181,7 млрд сўмга тенг бўлди, ушбу кўрсаткич олдинги ҳафтада 217,9 млрд сўмга тенг бўлган эди. Бироқ аукцион савдолар бўйича ижобий динамика қайд этилмоқда.
Биржа савдолари
Савдо натижаларига кўра амалга оширилган битимларнинг умумий ҳажми 138,7 млрд сўмни ташкил этган, бу олдинги ҳафтага нисбатан 30,5 млрд сўмга камдир. Савдо ҳажмларининг сезиларли даражадаги пасайиши суюлтирилган газ ва полиэтилен товар гуруҳларида кузатилган, уларнинг умумий улуши эса 10%га камайиб, 14%ни ташкил этган. Бироқ айрим сотувчи корхоналар биржа бозорида ўз фаоллигини кўрсатишди. Жумладан қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сотуви ошган ва бу уларнинг умумий улушини 46%дан 60%гача кўтарилиши олиб келган.
Ўхшаш вазият валюта савдо майдончасида ҳам кузатилган ва савдо ҳажмлари нисбатан пасайиб, 2,1 млн АҚШ долларни ташкил этди. Сотилган товарлар тузилмасида ҳам ўзгаришлар мавжуд. Бозорнинг ярмидан кўп қисмини суюлтирилган газ эгаллаган. Фарғона НҚЗ ҳажми 750 минг АҚШ долларга тенг нефть гачини сотган, бу экспорт бозорининг 36% ни ташкил этади. Экспортнинг қолган қисмини цемент ва алюминий эгаллашди.
Кўргазма ярмарка савдолари
Кўргазма ярмарка савдолариниг ҳажми 31%га камайиб, 21,0 млрд сўмни ташкил этди ва бунга маҳаллий савдо иштирокчиларининг фаоллигини пасайиши сабаб бўлган. Экспорт ҳажми эса, аксинча, 4,4 млрд сўмдан 5,8 млрд сўмгача ошган. Кичик бизнес субъектлари томонидан ҳажми 18,7 млрд сўмга тенг товарлар сотилган. Битимларнинг сони бўйича етакчи ўринларни Бухоро, Тошкент ва Андижон филиаллари эгалладилар. Битимларнинг ҳажми бўйича эса Тошкент, Самарқанд ва Қорақолпоғистон филалларининг иштирокчилари энг яхши кўрсаткичларни кўрсатишди.
Ўтган ҳафта савдоларида металлургия маҳсулотлари юқори талабга эга бўлди ва уларнинг сотув ҳажми 5,6 млрд сўмга тенг бўлди. Иккинчи ўринда ҳажми 2,7 млрд сўмга тенг бўлган енгил саноат маҳсулотлари турибди. Ва учинчи ўринни машинасозлик маҳсулотлари 2,1 млрд сўмга тенг бўлган ҳажм билан эгаллади. Ушбу товарларнинг умумий улуши бозорнинг 49,3%ни ташкил этди. Ҳафтанинг энг йирик битими ҳажми 3,5 млрд сўмга тенг бўлиб, Самарқанд филиалида тузилган.
Давлат харидлари
Ўтган ҳафта давлат харидлари электрон аукцион савдолари тизими орқали амалга оширилган битимларнинг ҳажми 21%га ошиб, 12,1 млрд сўмни ташкил этди. Ушбу ўсишнинг сабабларига тузилган битимларнинг сони 5677дан 6362гача ва савдоларда иштирокчи ташкилотларнинг сони 4391гача ошиши кирмоқда. Шу билан бирга бюджет маблағларининг тежалиши 2,8 млрд сўмгача етди, бу олдинги ҳафтага нисбатан 18,6%га кўпдир. Кичик бизнес субъектларининг амалга оширилган битимларни умумий ҳажмидаги улуши 97%дан 98%гача кўтарилган. Ўтган ҳафта натижаларига кўра пойтахтда жойлашган етказиб берувчилар амалга оширилган битимлар ҳажми бўйича биринчиликни сақлаб туришибди. Ушбу рейтингда кейинги ўринларни Самарқанд ва Фарғона вилоятларининг етказиб берувчилари эгаллашган. Ҳафтанинг энг йирик битими ҳажми 137,4 млн сўмга тенг бўлиб, электр жиҳоларини етказиб бериш бўйича Гулистон шаҳрида тузилган. Маблағ тежалишининг энг кўпи мебелларни етказиб беришга тегишли битимда эришилган. Ушбу товарни етказиб бериш бўйича 34 таклиф келиб тушган.
Корпоратив харидлар
Корпоратив харидлари июнь ойининг сўнгги ҳафтасини ижобий натижалар билан якунлади. Харидларнинг умумий ҳажми 20%га кўтарилиб, 9,9 млрд сўмни ташкил этди. Пул маблағларини тежалиши ҳам 1,1 млн сўмдан 1,5 млн сўмгача ошган, бу электрон харидларнинг бошланғич баҳосидан 13,4%ни ташкил этди. Ҳафта давомида 383 та битим амалга оширилган ва улар бўйича ўртача 4 та таклиф келиб тушган. Уларнинг энг кўп миқдори 29 тагача етган. Ҳафтанинг энг йирик битимининг ҳажми 635,5 млн сўмга тенг бўлиб, Навоий вилоятида тузилган.
Ҳудудий тузилмада вилоятларнинг позициялари деярли ўзгармади. Битимларнинг ҳажми бўйича пойтахт худуди биринчи ўринни эгаллаб турибди (46%). Етакчилар рўйхатига қуйидагилар ҳам киришган: Бухоро вилояти – 10%, Навоий вилояти - 11% ва Қашқадарё вилояти – 9%. Ҳафта якунига кўра савдолар ҳажми бўйича энг юқори ўсиш Жиззах вилоятига тўғри келмоқда.
Курилди: 18756