ЎзРТХБ ҳафталик максимумни янгилади | Новости

26 Июн 2014

16-22 июнгача бўлган давр ичида ЎзРТХБ савдолар ҳажми 217,9 млрд сўмни ташкил этди, бу эришилган сўнгги максимал кўрсаткичдан 6% га ва олдинги ҳафтага нисбатан 15%га кўпдир. Биржанинг  асосий кўрсаткичини ошишига ҳажмлари сезиларли даражада ошган ҳолда биржа ва кўргазма ярмарка савдолари муҳим ўринга эгалар.

Биржа савдолари
Биржа платформаси орқали 169,2  млрд сўм ҳажмида товарлар сотилган, ушбу кўрсаткич олдинги ҳафтада 155,2 млрд сўмга тенг эди. Оҳирги йилларда ушбу кўрсаткич биржа бозорининг энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади. Кимё ва нефть маҳсулотларининг савдолари сезиларли даражада фаоллашган. Нефть маҳсулотлари бўйича амалга оширилган битимларнинг ҳажми қарийб бир ярим каррага ошганлиги сабабли уларнинг бозордаги улуши 7%дан 11%гача кўтарилди. Бироқ бошқа товар гуруҳлари олдинги ҳафтага нисбатан ўз позицияларини сақлаб қолишди.

Савдоларнинг фаоллиги экспорт йўналишида ҳам кузатилган. Валюта савдо майдончасида амалга оширилган ҳафталик битимларнинг ҳажми 1,1 млн дан 5,8 млн АҚШ долларигача ошган. Савдо ҳафталиги натижаларига кўра сотилган товарлар тузилмаси нисбатан диверсификациялашган. Саноат мойларининг улуши 43%гача камайган. Нефть гачи, суюлтирилган газ ва мис маҳсулотларининг ҳар бири 18%дан улушга эга бўлдилар. Ҳафта аутсайдери, яъни цементнинг бозордаги улуши 3% ни ташкил этди.

Кўргазма ярмарка савдолари
Ўтган ҳафтада кўргазма ярмарка савдоларида тузилган битимларнинг ҳажми 17,1 млрд сўмдан 30,5 млрд сўмгача ошган. Шу билан бирга ички бозорда тузилган битимларнинг ҳажми 16,8 млрд сўмдан 26,1 млрд сўмгача ошган, экспорт савдолари эса 341 млн сўмдан 4,4 млрд сўмгача кўтарилди. Кичик бизнес субъектлари ҳам фаолликни намоён этдилар ва 19,6 млрд сўм миқдоридаги товарларни сотишга эришдилар, бу олдинги ҳафтага нисбатан 34,6%га кўпдир.

Савдо натижаларига кўра Тошкент филиали амалга оширилган битимларнинг ҳажми ва сони бўйича етакчиликни сақлаб турибди. Иккинчи ва учинчи ўринларни битимлар сони бўйича Бухоро ва Фарғона филиаллари иштирокчилари эгалладилар. Ўз навбатида, ушбу ўринларни битимлар ҳажми бўйича Самарқанд ва Навоий филиаллари эгалладилар. Сотилган товарлар рейтингида рўйхатнинг бошида машинасозлик, металлургия маҳсулотлари ва қурилиш моллари туришибди. Уларнинг умумий ҳажми 17,6 млрд сўмга тенг бўлган, бу кўргазма ярмарка савдоларинининг умумий ҳажмидан 57,6%ни ташкил этди. Ҳафтанинг энг йирик битими Тошкент филиалида 4,4 млрд сўм миқдорида тузилган.

Давлат харидлари
Давлат харидлари бўйича аукцион савдолари ижобий кўрсаткичлар билан якунланди. Жумладан, тузилган битимларнинг умумий ҳажми 4,2%га ошган ва 10,0 млрд сўмга тенг бўлган. Ушбу ўсишига савдо иштирокчилари сонининг 3742дан 4034гача ошганлиги сабаб бўлган, бу олдинги ҳафтага нисбатан 204 битимга кўпдир.  Ўз ўрнида бюджет маблағларининг тежалиши ҳам ўсиб, 2,3 млрд сўмга тенг бўлди. Кичик бизнес субъектларининг амалга ошиширилган битимларнинг умумий ҳажмидаги улуши 97%га тенг бўлди.
Амалга оширилган битимлар бўйича пойтахтда жойлашган етказиб берувчилар энг яхши натижаларни кўрсатдилар. Бундан ташқари учинчи ўриндан иккинчи ўринга Самарқанд вилоятининг етказиб берувчилари чиқишга муваффақ бўлдилар ва етакчилар учталигини Сурхондарё вилояти етказиб берувчилари якунладилар.
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида ҳафтанинг энг йирик битими тузилиб, оргтехникаларни етказиб беришга тегишли ушбу битимнинг ҳажми 173,8 млн сўмга тенгдир. Шуни айтиб ўтиш лозимки, ушбу битим бўйича 46,2 млн сўм ҳажмда максимал бюджет маблағи тежалди. Чойшаб етказиб беришга буюртма бўйича 33 таклиф келиб тушди ва бу ўтган ҳафтанинг энг яхши натижаси ҳисобланади.

Корпоратив харидлар
Корпоратив харидларининг ҳажми олдинги ҳафта даражасида сақланиб қолди ва 8,2 млрд сўмга тенг бўлди. Пул маблағларини тежалиши 1,1 млн сўмга тенг бўлиб, электрон харидларнинг бошланғич баҳосидан 12,3%ни ташкил этди.
Амалга оширилган битимларнинг сони 388 дан 399гача ошган, булар бўйича ўртача 4 таклиф келиб тушган. Уларнинг энг кўп миқдори 25тагача етган. Ҳафтанинг энг йирик битимининг ҳажми 468,9 млн сўмга тенг бўлиб, Тошкент вилоятида тузилган.
Электрон харидларда иштирок этиш бўйича рейтингда одатдагидай пойтахт худуди етакчилик қилиб келмоқда, унинг улуши 51%дан 56%гача ошган. Кейинги ўринларда Бухоро вилояти - 9%, Навоий вилояти – 8% ва Қашқадарё вилояти – 7%. Ҳафта якунига кўра савдолар ҳажми бўйича энг юқори ўсиш Андижон вилоятига тўғри келди.

Курилди: 15523