2014 йил 20 июнь куни “ЎзРТХБ” ОАЖнинг марказий офисида акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилди, унда жамиятнинг молиявий хўжалик йиллик ҳисоботи, Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тасдиқланди. Йиғилишда кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва жамият бошқармасининг янги таркиби сайланди, ҳамда жамият Низомининг янги нашри ва бошқа кун тартибига киритилган бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилишда белгилаб ўтилганидай, ижрочи органининг 2013 йилдаги фаолияти Бизнес режа, ҳамда Бошқарма томонидан тасдиқланган ЎзРТХБ фаолиятини такомиллаштириш дастури билан белгиланган мақсадлар ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган эди.
2013 йилда Биржанинг барча савдо платформаларида амалга оширилган маҳсулотлар ҳажмини ўсишининг ижобий динамикасига эришди. Жумладан, 7151,6 млрд сўм ҳажмида битимлар амалга оширилган, бизнес режага кўра улар 6771 млрд сўм атрофида мўлжалланган эди, яъни 105,6%га бажарилган. Ушбу кўрсаткич 2012 йилга нисбатан 24,1%га ошган. Шу жумладан, биржа савдолари орқали 5979,1 млрд сўм ҳажмида маҳсулотлар сотилган, бу 2012 йилга нисбатан 20%га кўпдир.
Биржа савдолари орқали савдо қилинадиган товарлар тузилмаси ҳам кенгайган. Сотувчилар таклифларига кўра Листинг комиссияси томонидан 470 янги контрактлар очилган. Жумладан, янги товар активлари ичига кимё, нефт-кимё саноатининг маҳсулотлари ва қурилиш моллари киритилган. Валюта савдо майдончаси ва кўргазма ярмарка савдоларининг экспорт ҳажми 328,1 млрд сўмга (156,8 млн АҚШ доллари) тенг бўлди, бу 2012 йилга нисбатан 20,1%га кўпдир.
Кўргазма ярмарка савдоларида сезиларли даражада ривожланиш суръатлари кузатилган, ушбу тизим орқали тузилган битимларнинг ҳажми 693,9 млрд сўмга тенг бўлиб, бизнес-планга кўра мўлжалланган 498 млрд сўмдан 139,3%га бажарилган ва 2012 йилга нисбатан 1,6 каррага ошган.
Давлат харидларининг ҳажми 416,8 млрд сўмга тенг бўлиб, бизнес-режага кўра мўлжалланган 380 млрд сўм эди, яъни 109,7% га бажарилган. Бюджет маблағларини тежалиши 83 млрд сўмга тенг бўлди (16,6%).
Ўтган йил давомида ўз маҳсулотларини савдоларга қўйувчи ишлаб чиқарувчи корхоналар 2241,6 млрд сўмга тенг қўшимча даромад олдилар, бу 2012 йилга нисбатан 447,4 млрд сўмга ёки 24,9%га кўпдир.
Йиғилиш давомида акциядорлар жамиятнинг 2013 йилига аудиторлик хулосаси билан танишиб чиқдилар, унга кўра ЎзРТХБнинг молиявий аҳволи молия ҳисоботида ҳар томонлама мувофиқ деб кўрсатилган. Шу билан бирга 2013 йил натижаларига кўра соф фойданинг 52,01%ни акциядорларга дивидентларни тўлашга йўналтириш қарори қабул қилинди.
Умуман олганда, йиғилиш якунларига кўра “ЎзРТХБ” ОАЖ Бошқармасининг фаолияти қониқарли деб топилди.
Курилди: 13428