ЎзРТХБ савдо иштирокчилари октябрнинг бошида фаолликни пасайтирдилар | Новости

08 Окт 2014

Янги ойнинг бошида ЎзРТХБ товар бозорлари анъанага кўра пасайиш даврига ўтишди. Савдо иштирокчилари фаолликни сусайтирганлиги боис, 29 сентябрдан то 5 октябргача бўлган давр мобайнида биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми 112,8 млрд сўмгача қисқарди. Ўсиш динамикаси фақатгина кўргазма-ярмарка савдоларининг экспорт йўналишида қайд этилди.

Биржа савдолари
Биржа бозорида тузилган битимларнинг ҳажми 100,0 млрд сўмдан ҳам пасайиб кетиб, 82,7 млрд сўмни ташкил этди. Сотувчи-корхоналар октябрнинг бошида анъанавий тарзда кутиш позициясига ўтиб олдилар. Бироқ ушбу вазият сотилган биржа товарларининг таркибий тузилмасига катта таъсир ўтказмади. Қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ўз етакчилигини сақлаб қолдилар ва уларнинг умумий улуши 65%га тенг бўлди. Суюлтирилган газ ва полиэтиленлар бозорнинг катта қисмини, яъни 16%ни эгаллашди.
Ўхшаш вазиятлар валюта савдо майдончасида шаклланиб, унинг ҳажми 517,4 минг АҚШ долларига тенг бўлди. Шу билан бирга, экспорт қилинган товарларнинг таркибий тузилмаси икки маҳсулот билан чекланди. Шу жумладан суюлтирилган газ – 96% ва цемент – 4%.
Ушбу товарларнинг сотувчилари сифатида “Муборак ГҚИЗ” УШБ, “Охангаронцемент” АЖ ва “Бекободцемент” АЖ савдоларда иштирок этдилар.

Кўргазма-ярмарка савдолари
Кўриб чиқилаётган давр ичида кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳажми 13,6 млрд сўмгача қисқарди. Пасайиш асосан ички савдолар бўйича кузатилиб, савдо иштирокчиларнинг сони 270дан 176 мижозгача қисқарганлиги сабабли уларнинг ҳажми 9,3 млрд сўмгача пасайди. Экспорт савдолари эса, аксинча 4,3 млрд сўмгача ошди.
Тузилган битимларнинг сони бўйича биринчи иккита ўринларни Бухоро ва Тошкент филиаллари эгалладилар. Учинчи ўринда Қашқадарё филиали Андижон филиалини жойини эгаллади. Тошкент филиали тузилган битимларнинг ҳажми бўйича ўз етакчилигини тиклади. Кейинги ўринларни Самарқанд ва Жиззах филиаллари эгалладилар.
Машинасозлик маҳсулотларининг сотилиш ҳажми пасайганлигига қарамасдан, улар такроран энг кўп сотилган товарлар орасида етакчиликни эгаллашмоқда. Иккинчи ўринда 2,3 млрд сўмлик ҳажм билан қурилиш моллари жойлашган. Етакчилар учталигига шунингдек қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳам кириб, уларнинг ҳажми 2,0 млрд сўмни ташкил этди. Ҳафтанинг энг йирик битими пойтахт филиалида 1,6 млрд сўмга буғ қозони жиҳозларини сотиш бўйича тузилди.

Давлат харидлари
Ўтган ҳафта давомида давлат харидлари тизимида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 13,7 млрд сўмдан 10,3 млрд сўмгача қисқарди. Бюджет маблағларининг тежалиши эса 2,8 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектларининг харидларнинг умумий ҳажмидаги улушлари 99%га етди.  
Тузилган битимларнинг сони бўйича биринчи ўринни Андижон вилояти етказиб берувчилари эгалладилар. Кейинги ўринларда Қорақолпоғистон Республикаси ва Фарғона вилояти етказиб берувчилари жойлашдилар. Битимларнинг қиймати бўйича вилоятларнинг таркибий тузилмасида катта ўзгаришлар содир бўлди. Пойтахт етказиб берувчилари биринчиликни Қорақолпоғистон Республикаси етказиб берувчиларига тақдим этиб, тўртинчи ўринни эгалладилар. Иккинчи ўринга Фарғона вилояти етказиб берувчилари чиқиб олдилар ва етакчилар учталигини эса олдинги ҳафта каби Андижон вилояти етказиб берувчилари якунладилар.
Ҳафтанинг энг йирик битими Жиззах шаҳрида 157,7 млн сўмга компютерларни етказиб бериш бўйича қайд этилди. Катта ҳажмда маблағларни тежаш касса аппаратларини етказиб бериш бўйича тузилган битимда қайд этилиб, унинг ҳажми 88,2 млн сўмни ташкил этди. Энг фаол савдолар яна такроран тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича берилган буюртмада қайд этилди. Ушбу буюртма бўйича ўтказилган электрон савдолар давомида 33-та таклифлар келиб тушган.

Корпоратив харидлар
Корпоратив харидларнинг ҳажми 8,7 млрд сўмдан 6,3 млрд сўмгача камайди. Пул маблағларини тежалиши 1,1 млрд сўмга тенг бўлиб, бу харидларнинг бошланғич баҳосидан 15,0%ни ташкил этади.
Бошланғич баҳони пасайтириш бўйича ўтказилган аукцион савдолар давомида савдо иштирокчилари 324-та битим тузишган, улар бўйича ўртача 5-та ва ундан кўп таклифлар келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони эса 28гача етган. Ҳафтанинг энг йирик битими ҳажми 485,0 млн сўмга Тошкент вилоятида тузилган.
Пойтахт худудининг улуши ўсишни давом эттирмоқда ва ўтган ҳафтада 67%га етди. Кейинги позицияларни Қашқадарё вилояти – 7%, Навои вилояти – 6% ва Бухоро вилояти – 4%ни эгалладилар. Бошқа вилоятларнинг улушлари 1-3% диапозонда бўлди. Савдолар ҳажми бўйича энг юқори ўсиш Хоразм вилоятига тўғри келмоқда.

 

Курилди: 13835