Ўтган ҳафта олдинги даврлардан фарқли ўлароқ ЎзРТХБ савдоларини электрон харидлар ҳисобига ўсганлиги билан ажралиб турди. Биржа сотувлари 3,1 млрд сўмга пасайганлигига қарамасдан, биржанинг умумий ҳажми 194,1 млрд сўмдан до 196,7 млрд сўмгача кўтарилди. Давлат ва корпоратив харидлар бўйича ўтказилган электрон савдоларнинг ҳажми ўртача 40% га ошди.
Биржа савдолари
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 149,9 млрд сўмлик ҳажмда товарлар сотилди, олдинги ҳафтада ушбу кўрсаткич 153,0 млрд сўмни ташкил этган эди. Биржа бозоридаги содир бўлган бир оз пасайиш алоҳида товар позициялари сотилишини камайганлиги билан изоҳланади. Хусусан рангли металларнинг сотилишини 56% га қисқариши боис, уларнинг бозордаги улуши 12% дан 5% гача камайган. Шу каби нефть маҳсулотларининг улушлари 14% дан 9% гача ва суюлтирилган газ ва полиэтиленларнинг умумий улушлари 22% дан 15% гача камайган. Қолган товар гуруҳлари аксинча ўсишни намоён этишди. Биржа бозорининг етакчилари, яъни қурилиш моллар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий улушлари 45% дан 61% гача кўтарилди.
Валюта савдо майдончасида ижобий динамика сақланмоқда. Биржа бозоридаги экспорт савдоларининг ҳажмлари 2,8 млн АҚШ доллардан 3,0 млн АҚШ долларгача қўтарилди. Экспорт позицияларининг таркибий тузилмасида ҳам изчил ўзгаришлар қайд этилмоқда. Ўтган ҳафтада бозорнинг катта қисмини, яъни 75% суюлтирилган газ эгаллади. Кейинги ўринларни Фарғона НҚИЗ нинг нефть гачи – 13% ва Шўртон ГКК нинг полиэтилени – 9% билан эгалламоқдалар. Биржанинг экспорт бозорининг қолган қисмларини турли маркадаги цемент, аммиак селитраси ва карбамид эгаллаб туришибди.
Кўргазма-ярмарка савдолари
Ўтган ҳафтада кўргазма ярмарка савдоларида қайд этилган битимларнинг ҳажми 2,5% га пасайиб, 24,4 млрд сўмни ташкил этди. Бироқ, ички бозорда шаклланган битимларнинг ҳажми 17,1 млрд сўмдан 24,2 млрд сўмгача кўтарилган.
Тузилган битимларнинг сони бўйича шаклланган вилоятларнинг таркибий тузилмасида катта ўзгаришлар содир бўлмади. Биринчи учталикни Бухоро, Тошкент ва Андижон вилоятлари эгалладилар. Уларнинг қиймати бўйича эса аксинча сезиларли ўзгаришлар қайд этилди. Навоий филиалида тузилган битимларнинг қиймати 2,9 млрд сўмдан 11,6 млрд сўмгача ошиши натижасида, ушбу вилоят иккинчидан биринчи ўринга кўтарилди. Ўз навбатида, доимий равишда биринчи ўринни эгаллаб турган Тошкент филиали иккинчи ўринга тушиб кетди, Бухоро филиали эса учинчи ўринни эгаллади.
Машинасозлик маҳсулотлари такроран энг ликвид товарлар гуруҳида 12,6 млрд сўм билан биринчиликни эгалламоқда. Қурилиш моллар эса учинчидан иккинчи ўринга чиқиб олди, металлургия маҳсулотлари эса учинчи ўринни эгаллади. Ҳафтанинг энг йирик битими Навои филиалида электродвигателни сотиш бўйича қайд этилиб, унинг ҳажми 8,3 млрд сўмни ташкил этди.
Давлат харидлари
Давлат харидлари тизимида тузилган битимларнинг ҳажми 37,1% га кўтарилиб, 13,7 млрд сўмни ташкил этди. Шу билан бирга бюджет маблағларини тежалиши 2,9 млрд сўмдан 3,6 млрд сўмгача ошди. Ушбу ижобий натижалар савдо иштирокчиларининг 3957 дан 4698 гача ошиши боис қайд этилди.
Тузилган битимларнинг сони бўйича ҳудди бир ҳафта олдин каби, Андижон, Самарқанд ва Фарғона вилоятларининг етказиб берувчилари томонидан қайд этилган. Уларнинг қиймати бўйича эса пойтахт етказиб берувчилари ўз етакчилигини тиклаб олдилар ва натижада Самарқанд вилояти иккинчи ўринга тушиб кетди. Учталикни Андижон вилояти етказиб берувчилари якунламоқдалар.
Ҳафтанинг энг йирик битими 213,2 млн сўмга пойтахтнинг Олмазор туманида лифтни етказиб бериш ва унинг ўрнатиш бўйича тузилди. Мазкур туманда, шунингдек бюджет маблағларининг максимал тежалиши қайд этилди – 75,1 млн сўм. Унинг предмети техник тузни етказиб бериш ҳисобланади. Фаол савдолар матрасларни етказиб бериш бўйича берилган талабномада кузатилди. Ушбу талабнома бўйича ўтказилган электрон савдолар давомида 34-та таклифлар келиб тушган.
Корпоратив харидлар
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида корпоратив харидлар бўйича кескин ўсиш қайд этилди. Тузилган битимларнинг ҳажми 45% га, яъни 6,0 млрд сўмдан 8,7 млрд сўмгача ўсди. Шу билан бирга электрон савдоларнинг самарадорлиги ҳам кескин ошди. Хусусан молиявий маблағларнинг тежалиши 862,2 млн сўмдан 1,5 млрд сўмгача кўтарилди ва бу харидларнинг бошланғич нархидан 14,7% ни ташкил этади.
Аукцион савдолар давомида тузилган битимларнинг умумий сони 338 дан 408 гача кўтарилди. Улар бўйича ўртача 5-та таклиф келиб тушган. Ҳар бир буюртма бўйича келиб тушган таклифларнинг максимал даражаси 31га етган. Ҳафтанинг энг йирик битими Наманган вилоятида 467,1 млн сўмга тузилган.
Вилоятлар рейтингида Тошкент ва Тошкент вилояти ўзининг мутлоқ етакчилигини тиклади ва унинг улуши 41% дан 55% гача ўсди. Кейинги ўринларда Навои ва Қашқадарё вилоятлари жойлашган бўлиб, уларнинг улушлари 8% и 7% ларни ташкил этмоқда. Бухоро, Наманган ва Самарқанд вилоятларини улушлари ўзаро тенг бўлиб 6% дан ташкил этмоқда. Савдолар ҳажми бўйича энг юқори ўсиш Қорақолпоғистон Республикасига тўғри келмоқда.
Курилди: 18186