Жорий йилнинг октябрь ойнинг иккинчи декадасида “ЎзРТХБ” АЖнинг кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми ўтган йилнинг айнан мана шу даври билан солиштирганда 48%га кўтарилиб, 701,0 млрд сўмни ташкил этди. Бунда ҳам сон жиҳатдан, ҳам ҳажм бўйича ўсиш қайд этилмоқда. Хусусан, кўриб чиқилаётган давр мобайнида тузилган битимларнинг сони 22%га ошиб, 37,2 мингтани ташкил этди. Шу билан бирга экспорт сотувларнинг ҳажми икки баробардан зиёдга ўсиб, 93 млрд сўмга етди.
Интернет-аукционлар орқали товарларни сотишда энг юқори фаоллик Тошкент худудига тўғри келмоқда ва унинг улуши 33%ни ташкил этмоқда. Шунингдек вилоятлар бўйича етакчилар учталигига Бухоро ва Андижон вилоятлари кириб, уларнинг умумий улушлари – 37%га тенг бўлди.
Катта ўзгаришлар сотилган маҳсулотлар таркибий тузилмасида ҳам содир бўлди. Машинасозлик маҳсулотларининг улушлари 3%га қисқариб, 26%ни ташкил этмоқда. Бу эса бошқа товар гуруҳларида сотувларнинг ўсганлиги билан боғлиқдир. Хусусан полимерлар ва пластмасса буюмлари, ҳамда қора ва рангли металларнинг умумий савдо ҳажми икки карра ошди.
Курилди: 13483