1. Сайтда рўйхатдан ўтиш
Электрон харидлар системасида ишлашни бошлаш учун буюртмачи ёки таъминотчи унинг номидан иш олиб борадиган жавобгар ходимни ёки агентни (фойдаланувчини) тайинлаб бериши шарт.
Логин ва парол олиш учун фойдаланувчи mail.uzex.com –да элетрон почта очиши керак, кейин http://exarid.uzex.uz/ - адреси бўйича электрон рўйхатдан ўтиши лозим (электрон почта кўрсатилиши керак бўлган жойга mail.uzex.com-да рўйхатдан ўтилган почта ёзилади).
2. ЎзРТХБ да аккредитация қилиш
Корпоратив харидлар бўйича электрон савдоларда иштирок этиш учун аккредитация жараёнининг тўлиқ баён қилинганини Интерактив хизматлар булимида кўришингиз мумкин.
3.Савдоларга тайёрланиш.
Биржанинг ХКП–да аккредитация ўтиш жараёнида буюртмачига, унга ўзлаштирилган фойдаланувчининг индивидуал тартиб рақамига мувофиқ, алоҳида шахсий хисоб рақами берилади. Сўнгра биржа, шакилланган шахсий логин ва поролга мувофиқ, савдолар иштирокчисига электрон шахсий кабинет беради, у ерда шу буюртмачи ёки таъминловчи ишттирок эткан барча битимлар ҳақидаги маълумот бўлади.
Савдоларда иштирок этишни таъминлаш учун, савдо иштирокчилари ХКП-да ўзларининг шахсий хисоб рақамларига аванс тўловларини киритишади.
Аванс тўлови Траст банкнинг иккиламчи депозит хисобига ўтказилади (МФО 491) 20208000000600257044.
Тўлов тафсилотларида қуйидагиларни кўрсатиш зарур:
«00668 Корпоратив савдоларда иштирок этиш учун аванс тўлови ИНН______________».
ИНН тафсилотларида тўловни амалга ошираётган мижознинг ИНН-си кўрсатилиши зарур. Электрон система орқали савдо ғолиби аниқлангунга қадар буюртмачининг аванс тўлови беркитиб турилади.
4.Савдоларда иштирок этиш
Тайёргарлик ишларининг якуний босқичида буюртмачилар ўзлари ёки агенти орқали порталдаги шахсий кабинетларида ўз талабномаларини тузишади.
Шу билан бирга порталда жойлаштирилган эълон, агар аванс тўлови киритилган бўлса, автоматик равишда буюртмачининг талабномасига айлантирилади.
Корпоратив харидлар бўйича савдо ғолиби аниқлангунга қадар эълон 10 кун олдин қўйилади.
Таъминотчилар талабномалари стандарт формаларга мувофиқ электрон кўринишда топширилади.
Савдо давомида таъминотчилар янги пастроқ нархдаги, яъни рақобатли нархдаги талабномани кирита олишади.
Тамъминловчиларнинг қарама-қарши талабномаларини қабул қилиш электрон системанинг автоматик равишда эълонларни буюртмачининг талабномасига ўзгартириши билан бошланади.
Савдо давомида электрон система таъминловчилар топширган талабномалар ичидан автоматик равишда энг паст нархдаги талабномани танлайди, у электрон системада кўринади ва барча иштирокчилар фойдалана оладиган бўлиб қолади.
Савдо амалга ошган хисобланиши учун камида иккита потенциал таъминловчи иштирок этиши керак. Акс ҳолда савдолар амалга ошмаган хисобланади ва буюртмачи савдони яна 10 кунга чўзади. Савдони чўзишда буюртмачи бозордаги вазиятка қараб бошланғич нархни ўзгартиришгаа хақи бор. Агар кейинги 10 кун ичида ҳам қарам-қарши талабномалар бўлмаган бўлса, буюртмачи тўғридан-тўғри битим тузиши мумкин.
5. Савдо натижаларини расмийлаштириш
Савдоларининг тугаш муддати келганда система автоматик равишда топширилган талабномалар ичидан энг паст нархдагисини аниқлаб олади. Энг паст нархдаги талабнома топширган таъминловчи электрон системаси томонидан савдо ғолиби деб танланади. Таъминловчининг номи электрон системада кўринади ва автоматик равишда битим тузилганлиги белгиланади. Ва буюртмачининг талабномасида кўрсатилган шартларга мувофиқ контракт, ҳамда комисиион йиғим тўлови ҳақида счет-фактура тузилади. Булар электрон шаклда буюртмачи ва таъминловчининг шахсий кабинетига юборилади.
Биржа (биржанинг ҳудудий филиали) ва савдода ғолиб чиқган таъминловчи ёки унинг агенти ғолиб аниқланган вақтдан бошлаб 5 иш куни ичида контрактга имзо қўйишлари шарт.
Контракт бўйича буюртмачи ва таъминловчининг бурч ва ҳуқуқлари контрактга биржа (биржанинг ҳудудий филиали ) ва таъминловчи (ёки унинг агенти) имзо қўйишган вақтдан пайдо бўлади.