Комиссия раиси – Джураев С.
Комиссия раиси муовини – Хасанов О.
Комиссия аъзолари: Умаров А.
Саломов Ф.
Худайназаров Т.
Халикова Л. (Котиб)
Арбитраж комиссиясининг асосий вазифалари бу ўз ваколати доирасида биржа мунозараларини объектив, тезкор ва тўғри ҳал этиш ҳисобланади.
Биржа, кўргазма-ярмарка савдоларининг иштирокчилари ва уларнинг мижозлари пайдо бўлаётган мунозараларни ҳал этиш мақсадида комиссияга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларнинг битимларини бажаришга оид мунозаралар пайдо бўлган ҳолатларда жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги ариза етказиб бериш муддати якунланган пайтидан бошлаб уч иш кунидан кечиктирилмасдан арбитраж комиссиясига топширилади.
Аризалар мижоз ёки биржа аъзоларининг шахсий кабинетлари орқали комиссиянинг махсус arbitraj манзилига жўнатилади.