UZEX биржаси Fitch рейтингидан сўнг ISO 9001:2015 халқаро стандарти бўйича ресертификациядан ўтди | Новости

07 Мар 2023
2023 йил январда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ўз тарихида илк бор “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлигининг кредит рейтингини эгалаган эди. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг халқаро рейтинг баҳоси “B” (барқарор кутилма) даражада тасдиқланган.
 
Эндиликда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ сифат менежменти тизимининг ресертификациялаш аудитини муваффақиятли якунлади ва биржа савдолари, кўргазма-ярмарка савдолари, электрон давлат харидлари ҳамда электрон тижоратни ташкил этиш ва ўтказиш соҳаларида ISO 9001:2015 стандарти талабларига мос, деб топилди.
 
Жорий йил март ойи давомида “CERT International” сертификатлаш бўйича мустақил органининг ташқи аудиторлар комиссияси томонидан “ Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ фаолияти ўрганиб чиқилди.
 
Аудит давомида биржа бўлинмалари фаолиятининг ISO 9001:2015 стандарти талабларига мос келиши, сифат менежменти тизими бўйича биржанинг амалиёти ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари баҳоланди. Биржа хизматларининг сифати, мижозлар билан ўрнатилган мулоқот алоқаларнинг самарадорлиги, ҳамда белгиланган мақсад ва вазифаларга эришиш натижалари ўрганиб чиқилди.
 
Биржа фаолияти бўйича ўтказилган ресертификациялаш аудити натижаларига кўра, ҳеч қандай номутаносибликлар ва камчиликлар аниқланмади. Биржанинг миссия ва қадриятлари асосини ташкил этувчи биржанинг мижозларига эътибори ва унинг инновацияларга мойиллиги мазкур мавқеига эришишда кўмак берди.
 
Аудиторлар биржанинг асосий бўлинмалари раҳбарларининг етарли билимга эга эканликларини, мижозларга қаратилган эътибор ва дастурий маҳсулот ишланмалари компаниянинг кучли жиҳатлари сифатида эътироф этилди. Шу билан бирга биржада менежмент тизими сифатини янада яхшилаш бўйича тавсиялар берилди.
 
Ўз навбатида, халқаро сертификат кўрсатилаётган биржа хизматларни юқори сифат даражасини тасдиқлайди ва биржа фаолиятининг доимий равишда такомиллаштиришга кўмаклашади.
 

Манбаа : PR отдел АО «УзРТСБ»

Кўрилди: 2108