ЕХХТ эксперти ЎзРТХБга ташриф буюрди | Новости

19 Июл 2019

2019 йил 16 июль куни ташқи маслаҳатчи ва эксперт Владимир Нечаев бошчилигида ЕХХТ делегацияси Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасига ташриф буюрди. Тадбирдан кўзланган мақсад биржа фаолияти ва аъзолари билан танишиш, ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг миллий тизимини ўзаро баҳолаш масалалари бўйича семинар-тренинг ўтказишдан иборат бўлди.

image

Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раисининг ўринбосари Зохид Хатамов, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш кўмитаси раисининг ўринбосари Бекзод Умматов, ҳамда ЕХХТ, Департамент, Монополияга қарши курашиш кўмитаси ва “ЎзРТХБ” АЖнинг бошқа вакиллари иштирок этдилар.

image

Учрашув аввалида “ЎзРТХБ” АЖ бошқаруви раиси Фарохидин Ибрагимов меҳмонларни илиқ кутиб олиб, Биржа жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга, ҳамда биржа аъзолари учун миллий хавф-хатарни баҳолашни амалга оширишга тўлалигича тайёрлигини билдирди.

image

Таъкидланганидек, “ЎзРТХБ” АЖ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида”ги Қонуни, Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, ҳамда биржанинг ички қоидалари ва норматив ҳужжатларига қатъий амал қилган ҳолда олиб боради.

image

Владимир Нечаев ўз маърузасида тадбир иштирокчиларини жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг миллий тизимини кутилаётган ўзаро баҳолаш жараёнига доир маълумотлар ва ФАТФ халқаро стандарт талаблари билан таништирди. Биржа фаолияти соҳасидаги хавф-хатарлар ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда биржа томонидан кўмак бериш масалалари муҳокама қилинди.

image

Ташриф давомида ЕХХТ мутахассиси Владимир Нечаев “ЎзРТХБ” АЖнинг бош савдо залида биржа аъзолари билан мазмунли суҳбат ўтказди. Хусусан, у мижозларни биржа савдоларида иштирок этиш тартиби ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари талаблари бажарилишида биржа аъзоларига юклатилган вазифалар билан танишиб чиқди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва “ЎзРТХБ” АЖ ходимлари брокер ва трейдерларга уларни қизиқтирган масалалар юзасидан тушунтиришлар бердилар.

Источник : Пресс-служба АО УзРТСБ

Курилди: 11853