Жорий йилнинг 4-дан 10-августгача ЎзРТХБ савдо ҳажмлари олдинги ҳафтага нисбатан қарийб бир ярим каррага, яъни 121,3 млрд сўмдан 194,0 млрд сўмгача ошган. Бунга асосан биржа бозорида савдолар фаоллиги ошиши ва кўргазма ярмарка савдолар ҳажмларининг кўтарилиши сабаб бўлди.
Биржа савдолари
Биржа бозорида икки ҳафталик пасайишдан сўнг ўсиш даври бошланди. Ҳафта давомида биржада тузилган битимларнинг ҳажми 91,0 млрд сўмдан 158,0 млрд сўмгача кўтарилди. Фаолликни деярли барча сотувчи заводларда кузатиш мумкин. Рангли металларни сотуви биржа бозорининг 16%ни эгаллади, бу жорий йилда энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Суюлтирилган газ ва полиэтиленни умумий сотув ҳажми 58%га ошган. Бироқ, бу ҳолат уларнинг улушларига таъсир ўтказмади. Қолган биржа товарларининг сотув ҳажмларининг ўсиш даражаси 38%ни ташкил этди.
Ўхшаш ҳолатлар валюта савдо майдончасида ҳам кузатилган, яъни унинг ҳажми 5,0 млн АҚШ долларига тенг бўлди. Экспорт позицияларни рўйхати сезиларли даражада кенгайди ва бу уларни тузулмасида ўз аксини топмоқда. Бозорнинг кўп қисмини саноат мойлари (45%) ва суюлтирилган газ (36%) эгалладилар. Бундан ташқари экспортга полиэтилен (10%) ва трансформатор мойи (8%) чиқарилган. Энг кам улуш (1%) цементга тегишли бўлди.
Кўргазма ярмарка савдолари
Кўргазма ярмарка савдолари навбатдаги ҳафтани ижобий натижалар билан якунлади. Тузилган битимларнинг сони 582дан 652гача кўпайиши билан бирга уларнинг ҳажми 2,3 каррага ошган ва 18,4 млрд сўмга тенг бўлган. Шу билан бирга маҳаллий савдолар ҳажми 95,4%га ошган ва 13,1 млрд сўмни ташкил этган. Экспортнинг ҳажми эса 1,2 млрд сўмдан 5,3 млрд сўмгача кўтарилган.
Кичик бизнес субъектларининг фаоллигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, улар томонидан ҳажми 12,3 млрд сўмга тенг бўлган товарлар сотилган ва бу олдинги ҳафтага нисбатан 2,3 каррага кўпдир.
Тошкент филиали ўтган ҳафтада тузилган битимлар ҳажми ва сони бўйича етакчилик қилмоқда. Битимларнинг сони бўйича кейниги ўринларда Андижон ва Бухоро филиаллари эгалламоқда. Ўз ўрнида битимлар ҳажми бўйича иккинчи ва учинчи ўринларни Андижон ва Самарқанд филиаллари эгаллади.
Энг юқори ликвид товарлар рўйхатида бир оз ўзгаришлар содир бўлди. Металлургия маҳсулотларининг сотув ҳажми 1,4 млрд сўмдан 7,1 млрд сўмгача ошган ва бу уларни тегишли товар гуруҳида иккинчи ўриндан биринчи ўринга кўтарилишига олиб келди. Иккинчи ўринда машинасозлк маҳсулотлари ҳажми 3,9 млрд сўмга тенг бўлган ҳолда турибди. Полимерлар ва пластмассани сотув ҳажми 1,5 млрд сўга тенг бўлди. Ҳафтанинг энг йирик битими экспорт бўйича ҳажми 3,8 млрд сўмга тенг бўлиб, Тошкент филиалида тузилган.
Давлат харидлари
Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича ўтказилган аукцион савдоларнинг ҳажми 9,3 млрд сўмгача камайди. Ўсишга тўсқинлик қилаётган омиллардан бири савдоларнинг фаол иштирокчилари ва улар томонидан тузилган битимларнинг сони камайиши бўлган. Бўлиб ўтган савдоларда маблағларни тежалиши 2,2 млрд сўмга тенг бўлди. Бироқ кичик бизнес субъектларининг фаоллиги ошган. Жумладан тузилган битимлар ҳажмидаги уларнинг улуши деярли 100%ни ташкил этди.
Битимлар сони бўйича биринчи учта ўринни Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларининг етказиб берувчилари эгаллашган. Битимлар ҳажми бўйича биринчи ўринни одатдагидай пойтахтда жойлашган етказиб берувчилар эгалламоқдалар. Кейинги ўринларда Самарқанд ва Фарғона вилоятларининг етказиб берувчилар туришибди.
Ҳафтанинг энг йирик битими сервер ва дастурий таъминот етказиб беришга тегишли ҳажми 211,0 млн сўмга тенг бўлиб, ушбу битим Тошкент шаҳрининг Шайхонтахур туманида тузилган. Маблағларни энг кўп тежалиши 37,3 млн сўмга тенг бўлган. Офис мебелларини етказиб бериш бўйича буюртмада 31 таклиф келиб тушган ва бу ҳафтанинг максимуми ҳисобланади.
Корпоратив харидлари
Савдо натижаларига кўра корпоратив харидларининг ҳажми олдинги ҳафтага нисбатан камайган ва 8,2 млрд сўмни ташкил этган. Шу билан бирга маблағларни тежалиши 1,4 млрд сўм даражасида сақланиб қолган, бу электрон харидларининг бошланғич нархидан 14,3%ни ташкил этади. Савдолар давомида 408та битим тузилган, улар бўйича ўртача 5 таклиф келиб тушган ва етказиб берувчиларнинг таклифларини энг кўп сони 29га етган. Ҳафтанинг энг йирик битими ҳажми 233,1 млн сўмга тенг бўлиб, Тошкент вилоятида тузилган.
Худудий рейтингда Тошкент вилояти 58% улуши билан етакчилик қилмоқда. Бухоро вилоятининг улуши 11%дан 17%гача ошган ва иккинчи ўринни эгаллаган. Кейинги ўриларда Қашқадарё (7%) ва Навоий вилояти (6%) эгаллашган. Амалга оширилган битимларнинг ҳажмини энг юқори ўсиши Сирдарё вилоятига тўғри келди.
Курилди: 16109