Ҳурматли мижозлар!!!
Эндиликда Сиз “Трастбанк”нинг барча филиалларида хизмат кўрсатувчи бизнес ҳамкорларингизга ҳафтанинг ҳар шанба кунлари соат 17.00 гача электрон тўловларни (интернет ва мобил банк орқали) амалга оширишингиз мумкин.
Бу жараёнда банкка юборилган электрон тўлов ҳужжатлари оператив равишда ўтказилади.
Шунингдек, бошқа тижорат банкларида ҳисобрақамлари мавжуд бўлган бизнес ҳамкорларингизни Трастбанк филиалларига жалб қилинг ҳамда оператив банк хизматларидан фойдаланган ҳолда корхонангизнинг молиявий-иқтисодий фаолиятини самарали ташкил этинг.
Қўшимча маълумотларни банкнинг Call маркази 78-140-00-88 рақамидан ёки банк расмий веб сайтидан www.trustbank.uz олишингиз мумкин.
Банк Ахборот хизмати
Курилди: 38326