Биржа ходимлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландилар | Новости

30 Авг 2021

Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасидамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев буюк байрам муносабати билан мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган юртдошларимизни “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида Фармон имзолади.

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ нинг ходимлари ҳам “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги эсдалик нишони” билан тақдирланди. Шу муносабат билан 30 август куни мазкур эсдалик нишонларини топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Биржанинг марказий аппаратида ўтказилган маросимда биржанинг вилоят филиаллари вакиллари ҳам Zoom видеоконференцияси орқали иштирок этдилар.

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Бошқарув раиси Зиёвиддин Бадриддинов биржада фидокорона меҳнат қилиб келаётган, мамлакат раҳбари томонидан юксак эътирофга сазовор бўлган ходимларга кўкрак нишонларини топширди.

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида эсдалик нишони билан тақдирланганлар:

1. Бошқарув раисининг биржа савдолари, давлат харидлари ва электрон тижоратни ривожлантириш бўйича ўринбосари – Саматов Набихон Субихонович

2. Бошқарув раисининг стратегик ривожланиш, молия ва корпоратив бошқарув бўйича ўринбосари – Прокудина Кристина Александровна

3. Бошқарув раисининг матбуот котиби-ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Тиллабоев Хикматулло Рустамович

4. Бош бухгалтер – Меркулова Екатерина Викторовна

5. Юридик бўлим бошлиғи - Жўраев Сардор Атҳам ўғли

6. Ҳисоб-китоб клиринг палатаси бўлими бошлиғи - Валиева Саодат Хидоятовна

7. Ахборот дастурларига хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи - Кушназаров Жалолиддин Джумабаевич

8. Товар бозорларини таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш маркази Товар бозорларини таҳлил қилиш шўъбаси мудири – Таниев Санжар Давронович

9. Бухгалтер – Бурнаева Галина Владимировна

10. Маклериат бўлими бош мутахассиси – Кичайкина Екатерина Олеговна

11. “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Хоразм филиали бошқарувчиси – Раҳматуллаев Ражаббой Сабирович

12. “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Наманган филиали бошқарувчиси – Аҳмедов Комил Олимович

13. “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Андижон филиали бошқарувчиси – Қамбаров Шоҳруҳбек Бахромович

14. “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Андижон филиали бошқарувчиси ўринбосари-маклер – Зайнобиддинов Дониёр Холмирзаевич

15. “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Бухоро филиали бошқарувчиси ўринбосари-маклер – Раҳимов Рустам Романович

16. “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Фарғона филиали ходими – Зокиров Фарҳод Ҳакимжонович.

Ватанимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшиб, “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ фаолиятида самарали меҳнат қилаётган юқоридаги ходимларимиз биз учун фахрдир. Уларни яна бир бор юксак эътироф муносабати билан муборакбод этамиз ва келгусидаги ишларига улкан зафарлар тилаймиз. 

Манбаа : “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими

Кўрилди: 3237