ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ | Объявления

12 Июл 2021
“MARIKON-AUDIT” Аудиторлик ташкилоти ходими Корниенко Валерий Александровичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оғир жудоликка учраган оила-аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
 
Валерий Александрович ўз меҳнат фаолиятини аудиторлик хизматига бағишлади. Умрининг сўнгги 10 йили давомида “MARIKON-AUDIT” компаниясида ишлади. Ўзининг меҳнаткашлиги, сезгирлиги, юксак ақли туфайли ҳамкасблари ва дўстлари орасида катта ҳурмат ва обрўга эга эди.
 
Кўнгли очиқ ва садоқатли инсон Валерий Александровичнинг ёрқин хотираси шогирдлари ва яқинларининг қалбларида абадий сақланиб қолади.
 
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси барча ходимлар, брокерлик идоралари, савдо майдончалари ва трейдерлар номидан марҳумнинг оила-аъзолари ва яқин қариндошларига ҳамда “MARIKON-AUDIT” компанияси ходимларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради.
 
Марҳумнинг яқинларига сабр-ирода берсин!
 

Курилди: 2150