Ўзбекистон Республикасининг бюджет қонунчилиги

Юртимизда коррупцияга қарши курашга катта эътибор берилмоқда. Мисол учун 2017 йилнинг 03 январь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг  “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ушбу йўналишда янги бир босқичга қадам қўйганимиздан далолат беради.
 
Ушбу қонун нафақат норматив-ҳуқуқий база вазифасини таъминлаб беради, балки коррупцияга қарши кураш соҳасидадаги барча муносабатларни тартибга солади.
 
Қонуннинг 23-моддасига алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. Унга кўра: “давлат харидларини амалга ошириш соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
 
давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ахборотнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш;
 
адолатли рақобатни ва қарорлар қабул қилиш чоғида холисона мезонлардан фойдаланилишини таъминлаш;
 
ички назоратнинг самарали тизимини, шунингдек давлат харидларини ўтказиш натижалари юзасидан шикоят қилиш ва низолашишнинг самарали тартиб-таомилини яратиш;
 
давлат электрон савдоларининг самарали ишлашини таъминлаш”.
 
Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш нафақат савдоларни ташкиллаштирувчига, балки барча иштирокчиларга бирдек масъулият юклайди.
 
Шунга кўра Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 121-моддасида белгилаб қўйилгани каби “давлат харидлари товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчиларнинг рақобати ва очиқликни таъминлаш асосида амалга оширилади. Давлат харидлари амалга оширилиши ва уларнинг якунлари тўғрисидаги эълонлар белгиланган тартибда махсус ахборот порталида (Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг махсус веб-сайтида) жойлаштирилиши керак. 
 
Давлат харидлари амалга оширилиши тўғрисидаги эълонлар махсус ахборот порталида ушбу харидлар амалга оширилишидан камида ўн кун олдин, бироқ жорий молия йилининг 10 декабридан кечиктирмасдан жойлаштирилиши керак”.
 
Юқорида келтириб ўтилган норматив-ҳуқуқий хужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси савдонинг барча иштирокчиларига давлат ҳаридларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг бюджет қонунчилигига қатъий амал қилишлари кераклигини элатиб ўтади.
 
Ўзбекистон Республикасининг бюджет қонунчилиги билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.