Сизнинг компаниянгиз биржада сотиш ёки сотиб олиш амалларини бажара оладими?
Биржа савдолари қоидаларига асосан, юридик шахслар савдоларда фақатгина даллол – брокерлик компаниялари орқали қатнаша олади.
ЎзРТХБ биржа савдоларида иштирок этиш учун сиз брокерлар базасидан ўз вакилингизни (брокер) танлашингиз керак, у орқали сиз сотиш ёки сотиб олиш амалларини қила оласиз.
Биржанинг ички савдоларида сотувчи сифатида иштирок этишингиз учун сизга қуйидагилар керак бўлади:
1. товарнинг биржа бюллетенига киритилиши учун ариза тўлдириш;
2. омборхонанинг малумотномасини топшириш;
3. кафолат хатини топшириш;
4. биргаликта фаолият олиб бориш учун битим тузиш;
5. брокер билан топшириқ шартномасини тузиш;
6. шахсий ҳисобни очиш учун керакли ҳужжатлар топшириб хисоб-китоб ва клиринг палатасида хисоб очиш:
а) хисоб-китоб ва клиринг палатасининг хизмат кўрсатиши ҳақида оммавий оферта ва акцепт талабнома билан танишиш;
б) акцепт талабномасига имзо қўйиш;
в) Юридик ва жисмоний шахс учун клиринг қатнашувчисининг анкетаси;
г) имзо ва мухрлар намуналари билан тўлдирилган икки нусхадаги карточкалар – юклаб олиш;
д) юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома;
е) имзочиларнинг паспорт нусхалари.
7. биржа савдоларида иштирок этиш учун етказиб беришни кафолатланганлиги асосида битимнинг хажмидан 10%-гача бўлган бай пули ўтказилади:
а) республика ичидаги савдолар иштирокчиларига қуйидаги товарлар бўйича тўлов топшириқномаси:
ГСМ, техник мойлар, пахта ва соя кунжараси, пахта шелухаси, битум; - юклаб олиш
б) республика ичидаги савдолар иштирокчиларига қолган товарлар бўйича тўлов топшириқномаси; - юклаб олиш
Биржа савдоларида харидор сифатида иштирок этишингиз учун сизга қуйидагилар керак бўлади:
1. брокер билан топшириқ шартномасини тузиш;
2. шахсий ҳисобни очиш учун керакли ҳужжатларни топшириб хисоб-китоб ва клиринг палатасида хисоб очишингиз;
а) хисоб-китоб ва клиринг палатасининг хизмат курсатиши ҳақида оммавий оферта ва акцепт талабнома билан танишиш
б) акцепт талабномасига имзо қўйиш;
в) юридик ва жисмоний шахс учун клиринг қатнашувчисининг анкетаси;
г) имзо ва мухрлар намуналари билан тўлдирилган икки нусхадаги карточкалар – юклаб олиш;
д) юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома;
е) имзочиларнинг паспорт нусхалари;
3.биржа савдоларида иштирок этиш учун кафолатланган таъминот асосида битимнинг хажмидан 10%-гача бўлган бай пули ўтказилади:
а) республика ичидаги савдолар иштирокчиларига қуйидаги товарлар бўйича тўлов топшириқномаси:
ГСМ, техник мойлар, пахта ва соя кунжараси, пахта шелухаси, битум; - юклаб олиш
б) республика ичидаги савдолар иштирокчиларига қолган товарлар бўйича тўлов топшириқномаси. - юклаб олиш