"ЎзРТХБ" АЖ савдо тизимларида битимлар кафолатланган шарт асосида тузилади. Биржада фаолият юритиб келаётган Ҳисоб-китоб клиринг палатаси (ҲКП) институти тўловларни амалга ошириш ва товарларни етказиб бериш мажбуриятлари бажарилишини, шу жумладан ҳисоб-китобга тегишли ҳужжатларни бажарилишини назорат қилиш билан шуғулланади. Шу тариқа палата савдо иштирокчиларига битимлар бўйича олинган мажбуриятларнинг бажарилишини кафолатлайди.
ҲКП нинг асосий вазифалари бу биржа битимларининг мажбуриятларини аниқлаш, ҳисобга олиш ва ўзаро ҳисобга олишдан иборат. ҲКП клиринг натижаларига асосланиб бухгалтерияга тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.
Бўлим бошлиғи - Валиева Саодат Хидоятовна
Телефон: 71 207-00-33/10-70
Электрон манзил: s.valieva@rtsb.uz