Вакансиялар

                  “ЎзРТХБ” АЖ да ишлашнинг афзалликлари

Белгиланган иш вақти: 9:00 дан 18:00 гача;

5 кунлик иш ҳафтаси;

24 кунлик меҳнат таътили;

Иш давомида касбий-малакавий билимларни ошириш имконияти;

Биржа ишининг ҳақиқий билимдонларидан бўлган ходимлардан иборат аҳил жамоада ишлаш;

Электрон тижорат соҳасида жадал ривожланиб бораётган нуфузли ташкилотда ишлаш.

Эълон !

“Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси” АЖ олий маълумотли, малакали ва тегишли соҳада тажрибага эга қуйидаги йўналишлардаги кадрларни ишга таклиф этади:

1. Дастурчиларни - Ахборот технологиялари йўналишидаги бўлимларга. (NET/.Net Core, ООP, SOLID, Design Patterns, C#, ASP.Net Core 3+, Web API, EF, MVC, (JS/HTML/CSS), PostgreSQL, PLSQL, MSSQL, GitLab, API тажрибаси талаб этилади, VueJS, Angular, RabbitMQ, MongoDB, Микросервисли архитектурада дастурлаш тажрибасига қўшимча устуворлик берилади) 

 

Номзодлар суҳбат натижаларига кўра ишга қабул қилинади, иш кунлари ҳафтасига 5 кун, ойлик иш ҳақи ўзаро келишилган ҳолда белгиланади.

Мурожаат учун: HR бўлими, тел рақами   71 207-00-33, ички -1096, 1095

 

Эслатма: номзодлар конкурс асосида кўриб чиқилади, номзод иш тажрибаси, фаолияти давомида бажарган мажбуриятлари, тилларни билиш даражаси, компьютер саводхонлиги, электрон дастурларни  билиш даражаси тўлиқ ёзилган  резюмесини  hr@rtsb.uz электрон манзилига юбориши керак. Кейинги босқичга- яъни суҳбатга, қўйилган талабларга мос келувчи резюме эгалари таклиф этиладилар.

тел: 71 207-00-33 (11-71)