ПАХТА СЕКЦИЯСИ | Новости

14 Сен 2024

Пахта секцияси

Ҳуқуқий-меъёрий база

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги "Пахта хомашёси етиштирувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 574-сон қарори 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги "Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-205-сон Фармони  
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги “Пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда уларни реализация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 680-сон қарори  

 

Биржа котировкалари
 
2023 йилда биржа савдоларида сотилган пахта хомшёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар учун шаклланган йиллик ўртача нарх (котировка)лар - PDF (6Kb)
 

Пахта хомашёсининг бошланғич нархи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 574 – сон қарорига мувофиқ 2024 йил ҳосилидан фьючерс шартномаларидан ташқари пахта хомашёсини биржа савдоларига чиқаришда унинг бошланғич нархини бир тоннаси учун 6 800 000 сўм миқдорида белгиланди. 

Пахта хомашёси бўйича ўтказиладиган биржа савдолари вақти

Пахта хомашёси бўйича биржа савдолари душанба-жума кунлари икки савдо сессиясида ўтказилади:

Эрталабки сессия – 11:30-11:50

Кечки сессия – 16:30-16:50
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 49524