Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар уюшмасининг делегацияси биржага ташриф буюрди | Новости

06 Фев 2015

Пайшанба, 5 февраль куни Эржан Булут бошчилигида «UTID» Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар уюшмасининг делегацияси “ЎзРТХБ” АЖ га ташриф буюрди. Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад «UTID» фаолияти доирасида ўзаро шерикчилик муносабатлари ва ҳамкорликдаги ишларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш бўлди.

Тадбир давомида меҳмонлар биржа фаолияти билан танишиб чиқдилар, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг имкониятлари ва истиқболлари, шу жумладан ўзбек-турк корхоналарини “ЎзРТХБ” АЖ нинг электрон савдоларида иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини давом эттириш, ҳамда Уюшма таъсисчи ва аъзолари иштирокида Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонларини иқтисодий муносабатларини янада ривожлантириш учун учрашувларни ташкил этиш юзасидан келишувларга эришилди.

«UTID» Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар уюшмаси 1995 йилда нотижорат, нодавлат, жамоа Халқаро бирлашув сифатида ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 50 дан зиёд ташкилотларни ўз таркибида мужассамлаштирган. Уюшманинг ўзига хос хусусияти шундаки, Ўзбекистон томонидан белгиланган унинг таъсисчиларидан 25 таси давлат бошқарув органлари ташкил этади. Уюшманинг аъзолари ва ушбу давлатларнинг дипломатик корпуси Уюшма томонидан Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигини мувофиқлаштириш бўйича режалаштирилган лойиҳаларни амалга оширишда шерик сифатида иштирок этадилар ва ҳар томонлама кўмак берадилар.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати
 

Курилди: 11261