Авторақамлар харидорлари диққатига! | Объявления

23 Фев 2024

Ҳурматли иштирокчилар, эслатиб ўтамиз! 

Авторақамлар (Оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ) биржанинг ахборот тизимида рақобатли жараёнда ғолиб бўлганларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларига берилади.

РЎДРБ (рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси) рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари учун тўлов, иштирокчи рақамини ютиб олган кундан бошлаб 5 иш куни ичида амалга оширилади. РЎДРБни рўйхатдан ўтказиш Ички ишлар вазирлигининг Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси бўлимлари томонидан рақам ҳақидаги маълумотда кўрсатилган манзилда, тўлиқ тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 30 календарь кун ичида амалга оширилади.

Курилди: 390