Давлат харидлари электрон тизимининг etender.uzex.uz сайтининг “Интерактив хизматлар” бўлимида норезидентларни рўйхатдан ўтказиш бўйича йўриқнома жойлаштирилди.
Ушбу йўриқнома инглиз ва рус тилларида жорий қилиниб, бу бошқа давлат фуқаролари учун рўйхатдан ўтиш жараёнини тезлаштириш, қулайлик яратиш ҳамда уларнинг энг яхши таклифлар ва тендерлар савдоларида иштирок этишига хизмат қилади.
Кўрсатмалар босқичма-босқич рўйхатдан ўтиш жараёнини, шу жумладан шахсий маълумотларни киритиш майдонларини, шахсий кабинетни фаоллаштириш тартибини ва тўлов тартибини кўрсатади.
Курилди: 2420