“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА | Объявления

03 Июн 2022

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

“ЎзРТХБ” АЖ  акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши  2022 йил 30 июнь куни соат  11:00да ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши акциядорлар умумий йиғилишларини масофадан туриб Интернет тармоғида  онлайн режимда  ўтказишга мўлжалланган “Электрон овоз бериш – eVOTE” (http://evote.uz/электрон овоз бериш сервиси орқали ўтказилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этувчи “ЎзРТХБ” АЖ акциядорлари реестрини  шакллантириш куни: 2022 йил 26 июнь.

Кун тартиби:

  1. “ЎзРТХБ” АЖ акциядорлари  умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  2. “ЎзРТХБ” АЖ Кузатув кенгаши аъзоси Ортиков Акмалхон Жўрахоновичнинг ваколатларини муддатидан аввал тугатиш.
  3. “ЎзРТХБ” АЖ Кузатув кенгашининг аъзосини сайлаш.
  4. “ЎзРТХБ” АЖ ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва ташкилий тузилмани янги таҳрирда тасдиқлаш.

              Акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган материаллар билан акциядорлар Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 77-уйда жойлашган Биржа биносида, 2022 йил 10 июндан бошлаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар иш кунлари соат 10-00 дан 16-00 гача танишиб чиқишлари мумкин.

Акциядорлар http://evote.uz/ интернет сайтининг электрон овоз бериш сервиси орқали йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига киритилганлиги ҳақида электрон хабар олган вақтдан бошлаб Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи акциядорлар сифатида рўйхатдан ўтказилган деб ҳисобланади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида электрон овоз бериш сервиси орқали иштирок этиш қоидалари (шартлари) билан  http://evote.uz/ сайтида танишиб чиқишингизни сўраймиз.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва ушбу йиғилишда кўриб чиқиладиган материаллар билан танишиш юзасидан саволлар бўйича (71) 207-00-33 (ички:1045) телефон рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Акциядорлар ўз мурожаатларини қуйидаги электрон манзилларга юборишлари мумкин: info@uzex.uzinfo@rtsb.uz.

Курилди: 1441