
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ўқув (ўрта, ўрта-махсус, олий таълим) муассасалари ўқувчилари, талабалари гуруҳлари учун учрашувлар ўтказишни таклиф этади.
Учрашув давомида товар-хом ашё биржаси фаолияти билан таништирилади. Шунингдек, биржа савдолари, давлат харидлари, авторақам электрон аукцион савдоларини ўтказиш тартиблари ҳақида умумий тушунчалар берилади.
Учрашув ўқув муассаси томонидан “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖга хат орқали мурожаат қилиши асосида ташкил этилади.
Қўшимча саволлар бўйича 71-207-00-33 (1095) рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
Курилди: 2559