ДИҚҚАТ! Ҳурматли “ЎзРТХБ” АЖ савдо иштирокчилари! | Объявления

29 Июл 2021

2021 йил 31 июль куни «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ марказий аппарат биноси жойлашган ҳудудга кириб келувчи оптик кабеллар трассасида таъмирлаш ишларини ўтказиш режалаштирилган.

Шу муносабат билан 2021 йил 31 июль (шанба) куни:

-"ЎзРТХБ" АЖнинг барча электрон савдо тизимлари, жумладан, xarid.uz, xarid.uzex.uz, etender.uzex.uz, dxarid.uzex.uz, exarid.uzex.uz, shop.uzex.uz, eshop.uzex.uz, milliydokon.uzex.uz, emilliydokon.uzex.uz, yarmarka.uzex.uz, mobilraqam.uzex.uz, avtoraqam.uzex.uz ва биржанинг uzex.uz расмий веб-сайти вақтинчалик иш фаолиятида бўлмайди.

- Давлат харидлари электрон дўконлар ва кўргазма-ярмарка савдоларида 31 июль куни якунланадиган лотлар бўйича савдонинг охирги куни 2 август кунига кўчирилади.

- Бундан ташқари, расмийлаштиришнинг сўнгги куни 31 июлга тўғри келган авторақамлар ва мобиль рақамларни 2 август куни расмийлаштириш мумкин бўлади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Курилди: 750