ДИҚҚАТ! Ҳурматли “ЎзРТХБ” АЖ савдо иштирокчилари! | Объявления

22 Июн 2021

2021 йил 26-27 июнь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ марказий аппарат биноси жойлашган ҳудудга кириб келувчи оптик кабеллар трассасида таъмирлаш ишларини ўтказиш режалаштирилган.

Шу муносабат билан 2021 йил 26-27 июнь (шанба, якшанба) кунлари:

-"ЎзРТХБ" АЖнинг барча электрон савдо тизимлари, жумладан xarid.uz, xarid.uzex.uz, etender.uzex.uz, yarmarka.uzex.uz, mobilraqam.uzex.uz, avtoraqam.uzex.uz ва биржанинг расмий вебсайти uzex.uz вақтинчалик иш фаолиятида бўлмайди.

- Давлат харидларининг электрон дўкон ва кўргазма-ярмарка савдолари (yarmarka.uzex.uz)да 26-27 июнь кунлари якунланадиган лотлар бўйича савдонинг охирги кунлари мос равишда 28 ва 29 июнь кунларига кўчирилади.

- Бундан ташқари, avtoraqam.uzex.uz ва mobilraqam.uzex.uz тизимларида расмийлаштиришнинг сўнгги кунлари 26-27 июнга тўғри келган авторақамлар ва мобиль рақамларни мос равишда 29-30 июнь кунлари расмийлаштириш мумкин бўлади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Курилди: 1670