“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИ” АЖ сервер ускуналарини етказиб бериш бўйича тендер эълон қилади | Объявления

16 Апр 2021

“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИ” АЖ 

Сервер ускуналарини етказиб бериш бўйича тендер эълон қилади

Тендер предмети: сервер ускуналарини етказиб бериш

Тендер ўтказиш шакли: очиқ тендер

Тендерда сотиб олиниши кўзда тутилаётган ускуналарни етказиб берувчиси бўлган ҳамда ушбу тендер предметига ўхшаш бошқа тендерларда ускуналарни тегишли ҳажмларда етказиб беришда тажрибага эга маҳаллий корхона ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.

Тендер Иштирокчиси етказиб берилаётган ускунанинг тўлиқ ишлашини таъминлайдиган сервер ускуналарини (ўрнатиш материаллари, шунингдек, эҳтиёт қисмлар ва зарур бутловчи қисмлар) етказиб беришни таъминлаши, шунингдек, талабгорга қўйиладиган малака талабларига жавоб бериши керак

Буюртмачи: “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ.

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 77 уй.

Телефон: +99871 207-00-33, e-mail: zakupki@rtsb.uz, сайт www.uzex.uz

Тендер Иштирокчилари маълумот олиш учун буюртмачига ҳар куни (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) соат 10:00 дан соат 17:00 га қадар, тендер таклифларини қабул қилиш муддати тугагунига қадар мурожаат қилишлари мумкин.

Молиялаштириш манбааси: Ўз маблағлари

Тўлов шартлари: Шартнома имзоланганидан кейин 5 банк куни давомида 50% аванс тўлови, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сонли “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори талабларига мувофиқ электрон тарзда қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳисоб-фактурани имзолаган ҳолда етказиб берилган кундан бошлаб 5 иш кунида якуний ҳисоб-китоб амалга оширилади. 

Тўлов шакли: нақд пулсиз ҳисоб-китоб.

Тўлов валютаси: Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси - сўм

Тендер шартлари:

  •  Иштирокчи сервер ускуналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш ҳуқуқи бўйича ишлаб чиқарувчи рухсатномаси (авторизация) га эга бўлиши керак;
  •  тендер Иштирокчиларининг таклифлари ёпиқ шаклда 2 та муҳрланган конвертларда тақдим этилиши керак:

биринчи конверт – малакавий ҳужжатлар ва таклиф қилинаётган ускунанинг техник тавсифлари;

иккинчи конверт – етказиб бериладиган ускуналар учун нарх таклифи ва етказиб бериш муддати;

  •  етказиб бериладиган ускуналар малака талабларига мос келмаса, сотиш ҳуқуқи бўйича ишлаб чиқарувчи рухсатномаси (авторизация) мавжуд бўлмаса ва/ёки сўралган техник тавсифларга мос келмаган тақдирда, Иштирокчиларнинг нарх таклифлари рад этилади ва иккинчи конверт очилмасдан Иштирокчига қайтарилади.
  •  Буюртмачида DELL, HP товар белгисига эга сервер ускуналари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу ишлаб чиқарувчиларнинг ускуналарини таклиф қилувчи сотувчилар ва/ёки етказиб берувчиларга афзаллик берилади.
  •  техник талабларга максимал даражада жавоб берадиган сервер ускуналарини таклиф қилувчи сотувчилар ва/ёки етказиб берувчиларга устунлик берилади.
  •  нарх ускуналарни етказиб бериш ва қўшимча материаллар, шунингдек, дастурий таъминот сарф-харажатларини ўз ичига олади.

Тендер иштирокчиларига қўйиладиган малака талаблари:

  •  ташкилий-ҳуқуқий шакли юридик шахс шаклида бўлиши керак;
  •  Иштирокчининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  •  тендер Иштирокчиси тўғрисидаги умумий маълумот;
  •  сўнгги 3 йил учун молиявий ҳисобот (1-шакл ва 2-шакл);
  •  шунга ўхшаш соҳада камида 5 йиллик иш тажрибаси;
  •  сўнгги 3 йил ичида тендер асосида сотиб олинган шунга ўхшаш ва тегишли ҳажмдаги ускуналарнинг етказиб берилиши тўғрисидаги маълумот;
  •  Иштирокчининг у қайта ташкил этиш, тугатиш, банкротлик босқичида эмаслигини тасдиқловчи кафолат хати;
  •  Иштирокчининг у суд ёки ҳакамлик жараёнида эмаслигини тақдиқловчи кафолат хати;
  •  сертификат нусхаси ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сервер ускуналарини сотиш ҳуқуқига ишлаб чиқарувчидан берилган рухсатни тасдиқловчи хат (авторизационное письмо);
  •  Иштирокчи техник талаблар жадвалининг ҳар бир техник талаби тўғрисига “мос келади” ва “мос келмайди” шарҳлари ҳамда таклиф этилаётган ускунанинг тўлиқ номи ва модели кўрсатилган техник жадвални тақдим этиши керак;
  •  Иштирокчи таклиф этилаётган ускуналарнинг тўлиқ техник тавсифини ўзбек, рус ёки инглиз тилларида тақдим этиши шарт.
  •  Иштирокчи томонидан тасдиқланган фаолият тури учун рухсат берувчи характердаги ҳужжатлар нусхаси;

Ускунани етказиб бериш шартлари:

Сотиб олувчи жойлашган жойга (Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 77 уй).

Етказиб бериш муддати - олдиндан тўлов ўтказилган кундан бошлаб 60 (олтмиш) иш куни. Етказиб берувчи ускуналарга (бинога киришга, ускуналарни ўрнатишга) рухсат олганидан, яъни  ишлаш учун зарур шароит яратилган кундан бошлаб 30 иш куни ичида  ўрнатиш ва ишга тушириш ишларини бажаради.

Сервер ускуналарига талаблар (умумий ва техник) тўғрисидаги маълумот билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.  

Тендер таклифлари 2021 йил 19 май куни Тошкент вақти билан соат 17:00 га қадар, Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси 77 уй манзилида қабул қилинади.

Курилди: 1412