“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИ” АЖ нинг
мавжуд алоқа тармоқлари қурилмаларини модернизация қилиш бўйича тендер эълон қилади
Тендер предмети: “ЎзРТХБ” АЖ нинг мавжуд алоқа тармоқлари қурилмаларини модернизация қилиш
Тендер ўтказиш шакли: очиқ тендер
Тендерда модернизация қилиниши кўзда тутилаётган алоқа тармоғи қурилмаларининг етказиб берувчиси бўлган ҳамда ушбу тендер предметига ўхшаш бошқа тендерларда алоқа тармоғи қурилмаларини тегишли ҳажмларда етказиб беришда, ўрнатишда ва унга боғлиқ ишларни бажаришда тажрибага эга маҳаллий корхона ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.
Тендер иштирокчиси модернизация қилиниши кўзда тутилаётган алоқа тармоғи қурилмаларининг тўлиқ ишлашини таъминлайдиган қурилмаларни (ўрнатиш материаллари, шунингдек, эҳтиёт қисмлар ва зарур бутловчи қисмлар) етказиб беришни таъминлаши, ўрнатиши ва унга боғлиқ ишларни бажариши, шунингдек, талабгорга қўйиладиган малака талабларига жавоб бериши керак.
Буюртмачи: “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ.
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 77 уй.
Телефон: +99871 207-00-33, e-mail: zakupki@rtsb.uz, сайт www.uzex.uz
Тендер иштирокчилари маълумот олиш учун буюртмачига ҳар куни (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) соат 10:00 дан соат 17:00 га қадар, тендер таклифларини қабул қилиш муддати тугагунига қадар мурожаат қилишлари мумкин.
Молиялаштириш манбааси: Ўз маблағлари
Тўлов шартлари: Шартнома имзоланганидан кейин 5 банк куни давомида 30% аванс тўлови, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сонли “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори талабларига мувофиқ электрон тарзда қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳисоб-фактурани имзолаган ҳолда етказиб берилган кундан бошлаб 5 иш кунида якуний (70%) ҳисоб-китоб амалга оширилади.
Тўлов шакли: нақд пулсиз ҳисоб-китоб.
Тўлов валютаси: Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўм
Тендер шартлари:
- Иштирокчи алоқа тармоқлари қурилмаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш ҳуқуқи бўйича ишлаб чиқарувчи рухсатномаси (авторизация) га эга бўлиши керак;
- тендер Иштирокчиларининг таклифлари ёпиқ шаклда 2 та муҳрланган конвертларда тақдим этилиши керак:
биринчи конверт – малакавий ҳужжатлар ва таклиф қилинаётган ускунанинг техник тавсифлари;
иккинчи конверт – нарх таклифи ва етказиб бериш, ўрнатиш ва унга боғлиқ ишларни бажариш муддати;
- етказиб бериладиган алоқа тармоғи қурилмалари малака талабларига мос келмаса, сотиш ҳуқуқи бўйича ишлаб чиқарувчи рухсатномаси (авторизация) мавжуд бўлмаса ва/ёки сўралган техник тавсифларга мос келмаган тақдирда, Иштирокчиларнинг нарх таклифлари рад этилади ва иккинчи конверт очилмасдан Иштирокчига қайтарилади.
- техник талабларга энг мос келадиган ускуналарни таклиф қилувчи сотувчиларга устунлик берилади;
- нарх ускуналар ва сарфланадиган материалларни етказиб бериш, шунингдек, ўрнатиш-ишга тушириш ишлари бўйича харажатларни ўз ичига олади.
Тендер иштирокчиларига қўйиладиган малака талаблари ва таклиф этилаётган ускуналарнинг техник тавсифи:
- ташкилий-ҳуқуқий шакли юридик шахс шаклида бўлиши керак;
- тендер Иштирокчиси тўғрисидаги умумий маълумот (1-иловага мувофиқ);
- сўнгги 3 йил учун молиявий ҳисобот (1-шакл ва 2-шакл);
- сўнгги беш йил ичида ўхшаш лойиҳаларни амалга оширганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
- сўнгги 3 йил ичида тендер асосида сотиб олинган шунга ўхшаш ва тегишли ҳажмдаги ускуналарнинг етказиб берилганлиги тўғрисидаги маълумот;
- Иштирокчининг у қайта ташкил этиш, тугатиш, банкротлик босқичида эмаслигини тасдиқловчи кафолат хати;
- Иштирокчининг у суд ёки ҳакамлик жараёнида эмаслигини тақдиқловчи кафолат хати;
- белгиланган шаклга мувофиқ ишлаб чиқилган техник таклиф (2-иловага мувофиқ);
- мувофиқлик жадвали (3-иловага мувофиқ)
- таклиф этилаётган ускуналарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш ҳуқуқига ишлаб чиқарувчидан берилган рухсатни тасдиқловчи (авторизационное письмо) ҳужжатларнинг асли ёки тасдиқланган нусхалари;
- Иштирокчи томонидан тасдиқланган фаолият тури учун рухсат берувчи характердаги ҳужжатлар нусхаси.
Тижорат таклифида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
- таклиф этилаётган техник дастурий-аппарат ечими;
- ускунанинг нархи кўрсатилган ҳолда батафсил тавсифи;
- шартлари ва етказиб бериш, ўрнатиш ва унга боғлиқ ишларни бажариш муддати;
- тегишли бажариладиган ишларнинг тавсифи ва бажариш муддати;
- қўллаб-қувватлаш сервиси шартлари.
Ускунани етказиб бериш шартлари:
Сотиб олувчи жойлашган жойга (Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 77 уй)
Етказиб берувчи ускуналарни олдиндан тўловни олган кундан бошлаб 60 иш куни ичида етказиб бериш ва ускуналарга (бинога киришга, ускуналарни ўрнатишга) рухсат олганидан, яъни ишлаш учун зарур шароит яратилган кундан бошлаб 60 иш куни ичида ишларни бажариш мажбуриятини олади.
Ускуналарига техник талаблар тўғрисидаги маълумот билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Тендер таклифлари 2021 йил 19 май куни Тошкент вақти билан соат 17:00 га қадар, Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси 77 уй манзилида қабул қилинади.
Курилди: 1273