“ЎзРТХБ” АЖ Фарғона филиалининг янги маъмурий биноси ички қисмини пардозлаш (отделка) ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун энг яхши тижорат таклифлари танловини эълон қилади | Объявления

05 Фев 2021

“ЎзРТХБ” АЖ “Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Б.Марғилоний  кўчаси 69-уйда жойлашган “ЎзРТХБ” АЖ Фарғона филиалининг янги маъмурий биноси ички қисмини пардозлаш (отделка) ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун энг яхши тижорат таклифлари танловини эълон қилади.

Таклифларни тақдим қилиш муддати: танлов эълон қилинган кундан 10 календарь кунидан кечиктирмасдан.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартнома тузилгандан кейин 20 кундан ошмаслиги керак. Бунда, лойиҳалаш ва тадқиқот ишларини амалга оширишда манимал муддатни ва бериладиган таклифнинг минимал суммаси ва иш сифати билан бирга таклиф берган лойиҳачига устуворлик берилади.  

Олиб бориладиган ишлар лойиҳачи ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Таклифларни кўриб чиқиш ва энг яхши таклифлар якуни бўйича танлов ғолибини эълон қилиш муддати – келиб тушган тижорат таклифлари очилгандан кейин 5 кун мобайнида. 

Номзод сифатида иштирок этадиган корхона ва ташкилотлар қайта ташкил этиш ёки тугатилиш жараёнларида бўлмаслиги лозим ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари шарт:

            1. Лойиҳалаш ишларини амалга ошириш учун тегишли лицензия нусхаси (муҳр босилган ҳолда);

            2. Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома нусҳаси (муҳр босилган ҳолда);

            3. Олдинги шу каби амалга оширилган оширилган ишлари (лойиҳалаш ишлари соҳасидаги тажриба) тўғрисида маълумот.

Тижорат таклифлари ўз ичига олиши керак: материал ва барча норматив харажатларни ҳисобга олган ҳолда танлов иштирокчиси бажарадиган лойиҳа ишлари миқдорининг ҳисоб-китоби.        

Энг яхши таклифлар танлови ғолиби билан шартнома тузиш муддати: ғолиб эълон қилингандан кейин 5 кун.

Бошқа шартлар: Тижорат таклифларини Тошкент ш., 100007, Бобур кўчаси 77-уй манзилига ёки  zakupki@rtsb.uz. электрон почтасига юборишингизни сўраймиз.    

Мурожаат учун:

·         техник масалалар бўйича – Мухамедов Музаффар (71) 207 00 33 - 1140,

·         ташкилий масалалар бўйича – Ким Сергей (71) 207 00 33 -11 41.

Тўлов: сўмда.

Тўлов шартлари:

 - 15% миқдорида олдиндан тўлов, шартнома имзолангандан кейин 5 банк куни давомида;

-  60% - ҳақиқатда бажарилган иш босқичлари ва умумий иш ҳажмининг фоизига нисбатан тайёрланган альбомларни оралиқ қабул қилиш-топшириш далолатномалари имзоланиши бўйича жорий молиялаштириш;

·   25% - Лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертиза томонидан кўриб чиқилганда келиб чиқадиган эҳтимолий эътирозлар бартараф қилингандан кейин.   

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Б.Марғилоний  кўчаси 69-уйда жойлашган “ЎзРТХБ” АЖ Фарғона филиалининг янги маъмурий биноси ички қисмини пардозлаш (отделка) ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини                             ишлаб чиқиш учун

 

 ТЕХНИК ТОПШИРИҚ

 

   Дастлабки маълумотлар ва талаблар рўйхати

Асосий маълумотлар ва талабларнинг мазмуни

Буюртмачи

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё  биржаси” АЖ

Лойиҳалаштириш учун асос

“ЎзРТХБ” АЖнинг 26.01.2021 йилдаги                       9-сонли Бошқарув баёни.

Бажариладиган ишлар мақсади

Биржа ходимлари ва мижозлари учун замонавий талабларга жавоб берадиган қулай шарт-шароитлар яратиш

Бажариладиган ишлар манзили

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Б.Марғилоний  кўчаси 69-уй

Лойиҳалаштириш босқичи

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш

Қурилиш тури (янги, реконструкция, мустаҳкамлаш ва бошқалар)

Янги бино (коробка)

Майдони

424,6 м2

Лойиҳалаштириш учун асосий талаблар

Нi-tech услубида дизайн яратиш, гипсокартондан ички хоналарни бўлиш, гипсокартонли шифтлар, водаэмулсияли бўёқ ва гулқоғоз ёпиштириш, аралаш пол қопламалари (ламинант, кафель)   

Инженерлик қисми: электр таъминоти, видеокузатув, ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси, локал тизим, совутиш тизими ва вентиляция.

 

 

Техник топшириқ тайёрлангандан кейин тегишли смета Пудратчи билан келишилади.

 

Курилди: 1319