Диққат! Ҳурматли авторақамлар онлайн аукциони иштирокчилари! | Объявления

26 Фев 2021
Авторақамлар онлайн савдо аукциони тизимини такомиллаштириш мақсадида тизимга қуйидаги қўшимчалар тест режимида синовдан ўтди, яқин орада киритилади.
 
Авторақамлар онлайн савдо аукциони тизимига рўйхатдан ўтиш жараёнини минималлаштириш мақсадида, паспортнинг ПИНФЛ рақами киритилгандан сўнг, барча паспорт маълумотлари автоматик равишда системада акс эттирилади. Бундан ташқари, логин киритиладиган сатрда телефон рақами киритилиб, ушбу рақамга рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида тасдиқловчи код келади.
 

Курилди: 16035