ДИҚҚАТ! Ҳурматли “ЎзРТХБ” АЖ савдо иштирокчилари! | Объявления

25 Фев 2021

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ марказий аппарат биноси жойлашган ҳудудга кириб келувчи интернет алоқа тармоқлари йўлида қурилиш ишларини олиб борилиши режалаштирилганлиги сабабли, 2021 йилнинг 6-7 март кунлари оптик кабеллар йўналишини ўзгартириш бўйича техник ишлар амалга оширилади.

Шу муносабат билан 2021 йил 6-7 март кунлари:

-"ЎзРТХБ" АЖнинг электрон савдо тизимлари, жумладан xarid.uz, etender.uzex.uz, yarmarka.uzex.uz, mobilraqam.uzex.uz, avtoraqam.uzex.uz ва биржанинг расмий вебсайти uzex.uz вақтинчалик иш фаолиятида бўлмайди.

- Давлат харидларининг электрон дўкон ва кўргазма-ярмарка савдоларида 6-7 март кунлари якунланадиган лотлар бўйича савдонинг охирги кунлари мос равишда 9 ва 10 март кунларига кўчирилади.

- Бундан ташқари, расмийлаштиришнинг сўнгги кунлари 6-7 мартга тўғри келган авторақамлар ва мобиль рақамларни мос равишда 9-10 март кунлари расмийлаштириш мумкин бўлади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Курилди: 2395