ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ ТАКЛИФЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ | Объявления

13 Янв 2021

2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли Акционерлик жамиятлари самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссияси томонидан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексининг тавсияларига риоя қилган ҳолда, “ЎзРТХБ” АЖ 2020 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича энг яхши таклифлар танловини эълон қилади.

Танловда иштирок этиш ва таклиф қилинадиган шартнома шартларини (муддати, хизмат учун тўлов миқдори ва бошқалар) Тошкент ш., 100007, Бобур кўчаси 77-уй манзилига ёки k.prokudina@rtsb.uz  электрон почтасига юборишингизни сўраймиз.    

Энг яхши таклифлар танловини ўтказиш тартиби: тижорат таклифлари               2021 йил 22 январь соат 17-00 га қадар қабул қилинади. Жамият учун энг қулай таклиф берган иштирокчи танлов ғолиби деб эълон қилинади.

Мурожаат учун: Бошқарув раисининг стратегик ривожланиш, молия ва корпоратив бошқарув бўйича ўринбосари К.А.Прокудина.

Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги рақамга мурожаат қилишингиз мумкин:

+99871 207-00-33  +1003

 

Курилди: 2841