ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ | Объявления

08 Сен 2020

«Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раиси Сергей Анатольевич Вьюненконинг 42 ёшда вафоти муносабати билан марҳумнинг оғир жудоликка учраган оила-аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Сергей Анатольевич Ўзбекистон Республикасида қора металлургия саноати ривожига катта ҳисса қўшди. У ўзига ва корхона раҳбар ва мутахассисларига жуда талабчан эди. Унинг раҳбарлигида ферроқотишмалар, пўлат симлар ва бошқа турдаги металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди.

Сергей Анатольевич металлургларнинг фаровонлиги ва турмуш даражасини оширишга ҳамда товар-хом ашё биржаси билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратар эди.

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси барча ходимлар, брокерлик идоралари, савдо майдончалари ва трейдерлар номидан марҳумнинг оила-аъзолари ва яқин қариндошларига ҳамда “Ўзметкомбинат” АЖ ходимларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради.

Марҳумнинг яқинларига сабр-ирода берсин!

Курилди: 26859